» » Вилоят ҳокимининг Жиззах аҳлига янги йил табриги

Вилоят ҳокимининг Жиззах аҳлига янги йил табриги

31 декабрь 2018 г 4 466 Комментарии: 0

 Азиз юртдошлар!

 

Бугунги  шукуҳли  дамларда  Жиззах  воҳаси  аҳлини янги — 2019 йил  билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга  қут-барака   тилашни     ўзим учун   катта   бахт,   деб  биламан.

 

Азизларим, қадрдонларим!

 

Биз бугун вақтнинг азим дарёдек шиддат билан ўтишига яна бир бор гувоҳ бўлиб, янги йилга, умр йўлимиздаги янги бир довонга қадам қўймоқдамиз.

Айни шу лаҳзаларда бошдан кечирган, ён-атрофимизда бўлиб ўтган қувончли ва таш-вишли воқеалар, амалга оширган ишларимиз беихтиёр ҳар биримизнинг кўз ўнгимиздан  бир-бир ўтади. Мана шундай кунларга етказ-гани учун Яратганимизга шукроналар келтира-миз.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг "2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" Дастури белгилаб берилди.

Мазкур давлат Дастури доирасида вилоятимизда 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва ин-сон манфаатлари йили" ва 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да бир қанча ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши белгилаб олинди.

Жумладан, жамиятимизда инсонпарварликка асосланган тартиб-қоидаларнинг усту-вор бўлиши, одамларнинг оғирини енгил қилиш, дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқа-ронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, қисқа қи-либ айтганда, халқнинг давлатга эмас, давлатнинг халққа хизмат қилишини таъминлашдек эзгу ишлар амалга оширилди.

Шу нуқтаи назардан, 2017 йилда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш йўлида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва "Халқ қабулхоналари" аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қодир самарали тизимга айланди.

Вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида ташкил этилган "Халқ қабулхоналари" орқали ўтган икки йил мобайнида жисмоний  ва юри-дик шахслардан жами 18 363 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатларнинг 73 фоизи қаноатлантирилди.

2018 йилга "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб ном берилиб, Давлат дастури доирасида вилоятимизда 323 миллиард сўм ва 32 миллион долларга тенг 300 га яқин янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилганлиги 4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилганлиги яхши ният билан бошлаган ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди.

Айниқса, ҳар қачонгидан ҳам оғир бўлган бу йилги мавсумда миришкор деҳқон ва фермерларимиз фидокорона меҳнат қилганларини алоҳида таъкидлашни истардим.

2018 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 3 триллион 296 миллиард сўмни ёки 2017 йилга нисбатан 101,1 фоизни ташкил қилди.

Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 42,1 фоизни ташкил этди. Бошқача айтганда, далаларимиздан 389 минг 347 тонна сабзавот, 181 минг 419 тонна полиз, 68 минг 612 тонна мева ва 498 минг 841 тонна бошоқли дон йиғиб олинди.

Вилоят бўйича давлат эҳтиёжи учун дон сотиш шартномаси белгиланган режадаги 254 минг 620 тонна ўрнига 260 минг 166 тоннага ёки 102,2 фоизга  бажарилди. 150 минг тоннага яқин пахта хом ашёси етиштирилди.

 

Азиз дўстлар!

 

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида ўтган икки йил мобайнида бир қанча диққатга сазовор тадбирлар амалга оширилганлиги меҳрибон халқимиз қувончига сабабчи бўлди.

Жумладан, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди.

Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнг-ги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди.

Уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги фуқароларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиб, босқичма-босқич яшаш ва турмуш шароити яхшиланмоқда. Ўтган икки йилда жами 505 нафар уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларга замонавий, барча зарур шарт-шароитларга эга бўлган уйлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3268-сонли Қарори ижроси юзасидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 310 та кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Халқимизда таълим ва тарбия бешикдан бошланади, деган ҳикматли гап бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди.

Шу йўлдаги муҳим амалий қадам сифатида Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 30-31 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлари асосида вилоятимиз ҳудудида жами 135 та нодавлат ва оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 24 фоиздан 29 фоизга оширилди.

"Yоshlаr — kеlаjаgimiz" Давлат дастури доира-сида вилоят бўйича жами 197 та лойиҳага 19 миллиард 826 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, ёш тадбиркорлар томонидан 1175 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида "Ёшлар меҳнат гузари" комплекслари ҳамда "Ёш тадбиркорлар" коворкинг-марказлари ташкил этилмоқда.

Ўтган икки йил давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини жадал ривожлантириш, республика, Осиё ва халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришиш борасида спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилди. Бунинг натижасида 304 та 1-даражали, 211 та спорт устасига номзод ва 15 та спорт усталари етишиб чиқди.

Республика мусобақаларида иштирок этган спортчиларимизнинг 472 нафари шоҳсупаларга кўтарилиб, 126 та олтин, 134 та кумуш ва 156 та бронза медаллари соҳиби бўлишди. Халқаро йирик спорт мусобақаларида иштирок этган спортчиларимиздан 74 нафари юртимиз байроғини елкаси узра баланд кўтариб, 21 та олтин, 17 та кумуш ва 16 та бронза медалларини қўлга киритишди.

"Токио-2020" ёзги олимпиада ўйинларига вилоятимиздан Ўзбекистон терма жамоасига 20 нафар номзод қабул қилинганлиги барчамизни қувонтиради.

 

Ҳурматли юртдошлар!

 

2018 йил барчамиз учун муқаддас Ватанда қишлоқларимиз, маҳаллаларимизни обод қилиш бўйича улкан ишлар бошланган йил бўлди.

Хусусан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари вилоятимиз аҳолиси томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Жорий йилда бу борадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 600 миллиард сўмга яқин  маблағ жалб этилди.

Айниқса Манас ва Гагарин атамалари бутун Ўзбекистон бўйлаб "Обод қишлоқ" тимсолига айланиб улгурди. Ушбу аҳоли масканларида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 1200 нафардан ортиқ хонадоннинг турмуш шароити яхшиланди.

Хайрли ишларнинг давомийлиги натижасида вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида 2-3 тадан жами 33 та маҳалла ва қишлоқларда улкан ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Дастур доирасида 455 та кўп қаватли уй-жойлар, 181 километр ичимлик суви, 273 километр электр, 9 километр табиий газ тармоқлари, 210 километр ички йўллар таъмирланди.

Шунингдек, 78 та ижтимоий соҳа объектлари, яъни мактабгача таълим, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари таъмирланди. 268 та замонавий бозор инфратузилма объектлари, шу билан бирга дастур доирасида обод қишлоққа айлантирилаётган ҳар бир қишлоқларда биттадан ҳаммом ва мини маркетлар ташкил этилиши натижасида 156 минг нафардан ортиқ қишлоқ аҳолисининг яшаш шароити тубдан яхшиланишига эришилди.

2018 йил инвестиция Дастури доирасида 14 та даволаш профилактика муассасаларида ва 28 та умумтаълим мактабларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажа-рилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами 74 миллиард 20  миллион сўм маблағ жалб этилди. Шунингдек, дастур доирасида 2 та янги қурилиши, 4 та мукаммал таъмирланиши ва 11 та реконструкция қилиниши белгиланган мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари 2019 йилнинг биринчи чорагида якунига етказилади.

 

Қадрли дўстлар!

 

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, "Ҳақиқатан ҳам, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз".

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсу-лот ҳажми 7 триллион 138 миллиард сўмни, ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан 105 фоизни ташкил этди.

Вилоят саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2018 йил давомида 3 триллион 516 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан 109 фоизни ташкил этди.

Жами хизматлар ҳажми 3 триллион 250 миллиард сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 113 фоизга кўпайди. 

2018 йилда 43 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилиб, фаолият юритаётган бундай корхоналар сони 120 тага етди.

Ўтган 2018 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида 1804 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 21,7 фоизга кўпдир.

Шунингдек, "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастурига асосан вилоятдаги 13 та тижорат банклари томонидан жами 40 миллиард 123 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Вилоят бўйича жами 44 миллион 547 минг АҚШ доллари миқдоридаги саноат ва мева-саб-завот маҳсулотлари экспорт қилинди.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида вилоятда бир қанча тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз тарихида илк бор ўтган йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах шаҳрида Халқаро инвестицион форум ва мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчиларнинг Миллий кўргазмаси ўтказилди.

Ушбу Халқаро инвестицион форумда 29 та давлатдан, жумладан, Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Латвия, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Украина ва бошқа давлатлардан жами 206 та хорижий компаниялар, корхоналар ҳамда уларнинг вакиллари иштирок этишди.

Халқаро инвестицион форум доирасида умумий қиймати  833 миллион АҚШ долларлик 28 та инвестиция шартномалари имзоланди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори  631 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

 

Ҳурматли ватандошлар!

 

Хабарингиз бор, оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилган Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган 2019 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Мурожаатнома халқимиз томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди.

Мурожаатномага асосан янги йилда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳот-ларнинг ишлаб чиқилишида Парламент билан келишиш тизими жорий этилди.

Ушбу Мурожаатномада Юртбошимиз томонидан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқлиги, ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифамиз бўлиб қолиши таъкидланди.

Ҳар янги йил арафасида кириб келаётган йилга ном берилиши анъанасига кўра 2019 йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш каби ислоҳотларни амалга оширишдан келиб чиқиб, 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида — 2019 йилга "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб ном берилиши таклиф этилди.

Шу билан бирга иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар белгилаб берилди.

—очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;

—иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;

—иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;

—"яширин" иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш;

—валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;

—иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш шулар жумласидандир.

 

Азиз ва муҳтарам дўстлар!

 

Ушбу ҳаяжонли дақиқаларда сиз, азизларга қалбимнинг тўрида бўлган энг самимий тилакларимни изҳор этаман.

Барчангизни кириб келган Янги йил билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик, омонлик тилайман. Муҳтарам фахрийларимизнинг умрлари узоқ бўлсин, мунис аёлларимизнинг чеҳрасидан табассум аримасин, дилбар қизларимиз янада гўзал ва чиройли, бахтли-саодатли бўлсин, ёшларимизнинг бахту иқболини берсин.

 

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизлар!

 

                                 Вилоят ҳокими              Э.Салиев

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!