» » Жиззахда оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлаш давом этмоқда

Жиззахда оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлаш давом этмоқда

09 сентябрь 2024 г 207 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ФВБга бириктирилган Дўстлик тумани 2-секторидаги оталиққа олинган ёшларни касбга йўналтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Уразмухамедов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими Б.Эргашев ва Жиззах ҳарбий прокуратураси ходими Ғ.Атожоновлар иштирокида оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган барча ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг масалаларига ечим топиш борасида зарур чоралар амалга оширилди.

Хусусан, оталиққа олинган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ҳунармандлик устахонаси ва тикувчилик цехидаги ёшлар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, ёшларнинг ўзларига ажратилган ер майдонларидаги деҳқончилик фаолияти ўрганилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!