Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича дастурлар ижроси
11 ноябрь 2024 г 67 Комментарии: 0
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилиб, сўнгги йилларда бу борадаги ишлар янада жадаллаштирилди.
Шу билан бирга, давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ва улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бюджетга тушумларнинг аниқ механизмлари жорий этилди.
Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоотларни ажратишнинг электрон, шаффоф ва адолатли тизими жорий қилинганлиги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган тўсиқ ва муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу ўринда давлатимиз томонидан хусусийлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида вилоятимизада эришилган натижалар ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларниўрганадиган бўлсак қуйидагиларга натижаларга гувоҳ бўламиз:
Жумладан, хусусийлаштириш дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида жорий йилда амалдаги қарорларга асосан 219 тадавлат активлари бошланғич 262,9млрд.сўм қийматда оммавий савдоларга чиқарилган. Шундан 2024 йилда умумий қиймати 64,6млрд. сўм бўлган 144 та активлар хусусий секторга сотилиши натижасида 31,9млрд.сўм тушум тушурилиши таъминланган.
Бугунги кунда 177,3млрд. сўм қийматдаги 77 та давлат активларини савдолари давом этмоқда. Шунингдек, вилоятда майдони 27328 кв.метр бўлган 64 таянги аниқланган бўш турган давлат мулки объектлари мавжуд бўлиб, улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида хусусийлаштириш дастурларига таклифлар тайёрланмоқда.
Ер участкаларини хусусийлаштириш йўналишида эса вилоят ҳудудидан 2024-йилда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган умумий майдони265,1 гектар бўлган2559 та ер участкалари 97,2 млрд.сўм бошланғич нархдааукцион савдоларига чиқарилган ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнидамайдони 2023-2024 йиллада савдога чиқарилган ер участкаларидан 154,5гектар бўлган1904таер участкалари 59,1 млрд. сўмгасотилган ва
29,4 млрд.сўм тушум таъминланиб,шундан 23.5млрд.сўми вилоят, туман ва шаҳарлармаҳаллий бюджетга йўналтирилган.
Бугунги кунда умумий майдони 218,8 гектарбўлган 71,8 млрд. сўмлик5587 та қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаганер участкаларининг аукцион савдолари давом этмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ф.Ҳайдаров
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!