» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 г 17 778 Комментарии: 0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Ашурматов Ойбек Шодмонкулович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: 0 (372) 226-27-11

E-mail: rxolmatov@umail.uz

Меҳнат фаолияти: 29.10.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг жума куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг мажбурият ва вазифалари

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни  ривожлантириш  чораларини кўради.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишни амалга оширади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимининг экспорт имкониятларини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш масалалари билан фаол шуғулланади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

-қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

-тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;

-эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;

-вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаш.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

-қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;

-«Жиззахпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси;

-«Вилоят машина-трактор    парклари    бирлашмаси» АЖ;

-вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамияти;

-Ирригация тизимлари;

-насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси;

-вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияси;

-вилоятдаги сув хўжалиги тизимига хизмат кўрсатувчи корхоналар, буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари;

-сув хўжалиги қурилиши тизимидаги корхоналар (мелиорация йўналиши);

-«Жиззахпилла» акциядорлик бирлашмаси;

-вилоят паррандачилик хўжаликлари;

-вилоят марказий ўрмон хўжалиги;

-вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази;

-вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

-балиқчилик хўжаликлари;

– овчилар ва балиқчилар жамиятлари;

-«Жиизахдонмаҳсулотлари», «Дўстликдон» (дон харид қилиш, уруғлик билан таъминлаш йўналиши бўйича);

-Ўзбекистон фермер хўжалиги уюшмаси Жиззах вилояти филиали;

-вилоятдаги  наслчилик ва уруғчилик ташкилотлари;

-вилоят ветеринария бошқармаси:

-вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси;

-вилоят давлат техника, наслчилик, уруғчилик, карантин инспекциялари;

-«Ўздавсувхўжназорат» ва «Сувназорат» инспекциялари;

-вилоятдаги муқобил машина-трактор парклари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари;

mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [16,2 Kb] (cкачиваний: 145)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!