» » Жиззахда ақл гимнастикаси баҳсларида ғолиблар аниқланди

Жиззахда ақл гимнастикаси баҳсларида ғолиблар аниқланди

23 февраль 2019 г 2 336 Комментарии: 0

“Ёшлар” шахмат тахтаси” спорт мусобақасининг вилоят босқичи Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейида ташкил этилди.

Мусобақа умумий ўрта таълим мактабларидан 7 ёшгача, 9 ёшгача, 11 ёшгача, 13 ёшгача, 15 ёшгача ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардан 19 ёшгача бўлган ёш ҳаваскор шахматчилар яъни 6 та ёш тоифаси бўйича ўзаро беллашиб, вилоятимиздаги 542 та умумий ўрта таълим мактаблари иштирок этиб бунда 30 798 нафар ёш шахмат ҳаваскорлари иштирок этишди.

2019 йилнинг январь-февраль ойларида умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида минтақавий босқичи ташкил этилиб, бунда 4260 нафар ёшлар иштирок этган бўлиб, шундан 1802 нафар қизлар, 2458 нафар ўғил болалар мусобақанинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Вилоятдаги мавжуд 75 та ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардан жами 3156 нафар ёш ҳаваскор шахматчилар иштирок этиб, шундан 385 нафар ёшлар саралаш босқичида иштирок этди.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларидан 63 нафар қизлар ва
65 нафар ўғил болалар мусобақанинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг туман (шаҳар) босқичларида умумий ўрта таълим мактабларидан жами 998 нафар ўқувчилар туман (шаҳар) босқичларида иштирок этишди. Касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлардан жами
328 нафар ўқувчилар иштирок этиб, шундан умумий ўрта таълим мактабларидан 114 нафар ўқувчилари хамда ўрта махсус, касб-хунар коллежларидан 26 нафар ўқувчилар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этишдилар.4 ёшимдан бери шахмат билан шуғулланаман. Шахмат ақлни чархлайди хотирани кучайтиради. Қисқа қилиб айтганда шахмат “Ақл гимнастикаси”. Бу йилги мусобақа ажойиб ташкил қилинган. Бунинг учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик бтилдираман, -дейди (15 ёшгача) мусобақа ғолиби Амирова Махлиё.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах шаҳри биринчиликни қўлга киритди ва ғолиблик кубоги Жиззах шаҳри жамоасида қолди.

Мусобақа натижаларига кўра 6 та ёш тоифаси бўйича (7 ёшгача, 9 ёшгача, 11 ёшгача, 13 ёшгача, 15 ёшгача ҳамда 19 ёшгача) 12 нафар ўқувчилар мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!