» » Фориш  туманида  хотин-қизлар  қандай  қўллаб-қувватланмоқда?

Фориш  туманида  хотин-қизлар  қандай  қўллаб-қувватланмоқда?

06 март 2019 г 1 884 Комментарии: 0

Фориш туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга сазовор.

Ўтган йилда 35 нафар ногиронлиги бўлган уй-жойга муҳтож оилалар барча қулайликларга эга уй-жой билан таъминланди. 2018 йилда 1213 нафар хотин-қизлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 3721,0 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга тушиб қолган аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларни руҳий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш дастурлари ишлаб чиқилди.

Ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олишда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор оилалар, аёлларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, ноқонуний миграция жабрдийдаларини реаблитация қилиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш, қайта оёққа туришига кўмаклашиш, иш билан таъминлаш, жамоатчилик ишларига фаол жалб этиш бундан буён ҳам доимий эътиборимизда бўлади.

Чекка қишлоқларимиздаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, оилалардаги низоли вазиятлар, ажралишларнинг олдини олиш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган йўналишларга мос ва ҳамоҳанглиги билан биз учун аниқ қўлланма, дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Пировард мақсад – туманимизнинг ҳар бир оиласида бахтли аёллар яшаши ва яратган ато этган барча фазилатларни жамият ривожи, Ватан равнақига тўла сарфлашга эришишдир.

Гулнора ИСМОИЛОВА,

Фориш туман ҳокимининг ўринбосари,

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!