» » Жиззахда ишсизлик даражаси қандай камайтирилади?

Жиззахда ишсизлик даражаси қандай камайтирилади?

26 март 2019 г 2 534 Комментарии: 0

Ҳозирда Жиззах вилояти аҳолисининг 563 минг 500 нафари иқтисодий фаол ҳисобланади. Уларнинг 510 минг 700 нафари доимий иш билан банд.

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятнинг жами аҳолиси сони 1 миллион 352 минг 100 нафарни ташкил этмоқда. Шундан меҳнатга лаёқатлилар сони 765,9 минг нафардан иборат (жами аҳолига нисбатан 56,6 фоиз). Иқтисодий фаоллар  сони 563,5 минг нафарни (меҳнатга лаёқатли аҳолига нисбатан 73,6 фоизни), иқтисодий нофаол аҳоли сони 202,4 минг нафарни (26,4 фоиз) ташкил этади.

Иқтисодий фаол аҳолидан ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли 52,8 минг нафарни ёки ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этмоқда.

Ишсизлик даражаси вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган туманлар Арнасой туманида 10,6 фоиз, Мирзачўлда 10,4 фоиз, Дўстликда 10,3 фоиз, Ғаллаорол, Зафаробод, Фориш Янгиобод туманларида 10,2 фоиздан иборат.

Вилоятда айни пайтда иқтисодиётнинг расмий секторида 181,6 минг нафар аҳоли меҳнат қилмоқда. Уларнинг 154 минг нафари иқтисодиёт тармоқларида, 2 минг 100 нафари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тегишли рухсатнома асосида тадбиркорлик билан шуғулланаётганлар ва 998 нафар деҳқон хўжаликларида ҳамда 14 минг 500 нафар бошқа тармоқларда банд.

Шунингдек, иқтисодиётнинг норасмий сектори ҳисобланган вақтинчалик мавсумий мавсумий ишлар билан шуғулланувчилар 329 минг 100 нафардан иборат. Уларнинг 37,6 минг нафари вақтинчалик бир марталик ҳар хил ишларни бажарувчилар бўлса, 36,5 минг нафари вақтинчалик бир марталик мавсумий ишларни бажарувчилар ҳисобланади. Бундан ташқари, 32 минг нафардан ортиқ фуқаро расмий меҳнат муносабатларисиз уй хўжалиги ва тадбиркорларга ёрдамлашаётганларни ташкил этади. Аҳолининг 70 минг 400 нафари тегишли рухсатнома ва рўйхатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда. 73 минг 700 нафар аҳоли республикадан ташқарига ишлаш учун кетган.

Айни пайтда вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган солиқ ҳисоботларига асосан ишчи ходимларнинг расмий жиҳатдан бандлиги таъминланишининг ҳаққонийлиги ўрганилмоқда. Ўтказилаётган мониторинг ва мавзули экспресс ўрганишлари давомида бу борадаги кўрсаткичларга жойига чиқилган ҳолда аниқлик киритилиб, юзага келаётган фарқлар аниқланган ҳолларда тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз! 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз этиб қайд этилганидан хабарингиз бор. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бунда айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди. Ушбу тартибнинг кучга кириши билан кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан "конверт” усулида иш ҳақи бериш ҳолатлари камайиб, ходимларни расмий жиҳатдан ишга қабул қилиш жараёни тезлашиб кетди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 298 та хўжалик юритувчи субъектлар янгидан рўйхатдан ўтиб, ўз тадбиркорликларини бошлашлари ҳисобига улар томонидан  1008 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Бу эса норасмий секторда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар сонининг камайишига сабаб бўлмоқда.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!