» » Жиззахда ижро интизоми бўйича ўқув-семинар  ўтказилди

Жиззахда ижро интизоми бўйича ўқув-семинар  ўтказилди

01 апрель 2019 г 2 953 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги топшириғига асосан вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари, умумий бўлим мудирлари ва ҳуқуқшунослари, шунингдек вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ва ходимлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув семинари тасдиқланган дастурга асосан иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Норма ижодкорлиги, меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари томонидан маърузалар ва презентациялар қилинди.

Шунингдек, ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат хужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши ташкил қилиш, шу жумладан Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баёнларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ишларни тизимли равишда амалга ошириш ва вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бевосита ташкилий-назорат гуруҳлари томонидан бу борада ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!