» » Жиззахдаги мавжуд 13 та Халқ қабулхонасига хизмат автомобиллари топширилди

Жиззахдаги мавжуд 13 та Халқ қабулхонасига хизмат автомобиллари топширилди

23 апрель 2019 г 3 123 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг  шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 13 та Cobalt русумли замонавий хизмат автомобиллари берилди.

Хизмат автомобилларини Президент номидан вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқовлар топширди.

Тадбир давомида Президентнинг жорий йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни одатдаги тартибга қўшимча тарзда уйма-уй юриш орқали аниқлаши ва ҳал этиши белгилангани, соҳа ходимлари учун яратилаётган шароитлар фаолият самарадорлигини янада ошириши, айниқса, чекка қишлоқларга бориш ва у ерда истиқомат қилаётган аҳоли муаммоларини ҳал этиш имкониятини кенгайтириши қайд этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!