» » “Сўғдиёна” Норхоновнинг дубли эвазига “Бухоро”дан устун келди ва 5-ўринга кўтарилиб олди

“Сўғдиёна” Норхоновнинг дубли эвазига “Бухоро”дан устун келди ва 5-ўринга кўтарилиб олди

27 май 2019 г 1 801 Комментарии: 0

Суперлиганинг 10-турида "Сўғдиёна” клуби ўз майдонида "Бухоро”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишга эришди. Санжар Рашидовнинг амалга оширган узатмасидан сўнг Шохрух Норхонов гол муаллифига айланди. 

Бу гол биринчи таймда ягоналигича сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда эса "Сўғдиёна” учрашувдаги иккинчи голни киритди. Бу сафар ҳам Норхонов "Бухоро” дарвозасига йўл топа олди. Натижада, "Сўғдиёна” ғалаба қозонди.

"Сўғдиёна” – "Бухоро” 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 27 Норхонов, 2:0 – 65 Норхонов.


"Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шайқулов (Достон Тошматов), Элёр Орифов, Кахи Махарадзе (Давронбек Умиров), Никола Милинкович, Санжар Рашидов, Шахбоз Журабеков, Шерзод Шакиров, Сирож Мелиев (Нуриддин Хасанов), Шохруз Норхонов.

"Бухоро”: Хуршид Хўжаев, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Владимир Баенко, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Акрамжон Бахритдинов, Достон Ибрагимов, Саламат Қутибоев (Акобир Тураев), Иван Нагаев.

Огоҳлантиришлар: Қутибоев (45), Шайқулов (54), Тўраев (75).
 
Турнир жадвали эса қуйидагича кўриниш эгаллади. Унда Сўғдиёна 10 та учрашувда 15 очко жамғарган ҳолда 5 ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!