» » Жиззахда Бутун Россия кичик ва ўрта бизнесни кўллаб-қуватлаш ташкилоти билан учрашув ўтказилди

Жиззахда Бутун Россия кичик ва ўрта бизнесни кўллаб-қуватлаш ташкилоти билан учрашув ўтказилди

29 май 2019 г 2 116 Комментарии: 0

Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг бизнес манфаатлари ва истиқболларини ўзаро ўрганиш ва Жиззах вилояти инвестицион муҳити билан яқиндан танишиш мақсадида Россия Федерациясининг “Опора России” кўп тармоқли ташкилоти Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвесторлар учун эркин иқтисодий худудларда яратилган имкониятлар хақида  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда  вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев меҳмонларга маълумот беришди.

Бундан ташқари вилоят ер ажратиш механизми соддалаштирилгани, эркин иқтисодий ҳудудлар учун тақдим этиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида тақдимот ўтказилди, ҳуқуқ тарғибот ташкилотлари томонидан асоссиз ўтказиладиган текришувларга барҳам берилганлиги тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Қолаверса вилоятнинг инвестицион салоҳияти, қазилма бойликлари, ер ва ресурслари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашувда инвесторлар лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоят ҳокимияти ва тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан барча зарур ёрдам берилиши таъкидланди.

Ўз навбатида “Опора России” ташкилотига аъзо тадбиркорлар томонидан хозирги кунда 5 миллионга яқин иш ўринлари яратилгани ва барча даражадаги аъзо тадбиркорлар сони 450 мингдан ошганини кайд этиб ўтди.

-“Опора России” фаолияти Россия тадбиркорларининг кундалик ишбилармонлик амалиётида юзага келаётган турли сохалардан энг долзарб масалаларни хал этишга қаратилган бўлиб, хуқуқий ҳимоя, молиялаштириш, давлат томонидан қўллаб-қуватлаш, ички ҳамда ташқи савдо алоқаларини ўрнатиш каби фаолиятларни ўз ичига олади” - дейди делегация раиси С.Борисов.

Шунингдек, “Опора России” ташкилоти томонидан “Пинетроль” компанияси фаолияти ва компания базасида ишга тушурилган “SELDON FUTURE” тизими хақида маълумот берилди.

Бизнесни янада самардорлигини ошириш мақсадида “Опора России” ташкилоти бу янги хизмат тизимини ишга тушурганини маълум қилди. Бу сунъий ақлга эга савдо тизими бўлиб бизнес субъектлари учун шахсий иқтисодий прогнозларни амалга оширади, сарф-ҳаражатларни камайтиради, вақтни тежайди.

Тизим 400 та компания билан чеклангани айтиб ўтилди. С.Борисовнинг фикрича, бу тизимни Ўзбекистон ҳудудида хусусан,  вилоятда келгуси истиқболда амалга ошириш мумкин бўлади.

Томонлар музокараларни давом эттириш ва фаолиятнинг барча соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишдан манфаатдор эканлигини билдирдилар.

Турли форматларда келгусида батафсил таклифлар билан музокаралар амалга оширилишига келишилди. Хусусан музокарадан сўнг бўлиб ўтадиган “B2B” яни “Бизнесга бизнес” формати хақида урғу берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!