» » Жиззахда беш кунлик сайёр ўқуви ўтказилди

Жиззахда беш кунлик сайёр ўқуви ўтказилди

04 июнь 2019 г 1 369 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти томонидан Жиззах вилояти ички ишлар органлари таркибидаги жиноят қидирув бўлимлари бошлиқлари, профилактика ҳамда навбатчилик қисми инспекторлари учун 5 кунлик сайёр ўқув йиғини уюштирилди.

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида бўлиб ўтган ўқув қатнашчиларига бугунги кун таҳдидлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг сабаб ва шароитларини ўрганишнинг илғор усул ҳамда воситалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тизимда кечаётган ислоҳотлар, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фош этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига алоҳида эътибор қаратилди. Худди шундай, амалий фаолият жараёнида кузатилган мураккаб вазиятлар таҳлил қилиниб, муаммоли масалаларни тўғри ҳал этиш вазифаси сайёр ўқув йиғини иштирокчилари зиммасига юкланди. Мавзуларга оид хориж тажрибаси ҳақида атрофлича сўз юритилди. Бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоатчилик билан яқин ҳамкорликни тўғри ва самарали йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берилди.

Айтиш жоизки, ўқув модуль тизимида уюштирилди. "Муаммоли вазият”, "Ақлий ҳужум”, "Тушунчалар таҳлили” каби интерфаол педагогик услуб ҳамда таълим технологияларидан кенг фойдаланилди. Шунингдек, сўровнома уюштирилиб, ички ишлар ходимлари дуч келаётган муаммолар ўрганилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар олинди. Сайёр ўқув йиғини якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!