» » Блоггерлар Жиззахнинг туризм салоҳиятини бутун жаҳонга намоён этишмоқчи

Блоггерлар Жиззахнинг туризм салоҳиятини бутун жаҳонга намоён этишмоқчи

11 июнь 2019 г 2 588 Комментарии: 0

Жиззах вилоятига Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган блоггер Виталий Денисов ҳамда Артём Самойиловлар вилоятимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини ҳамда миллий таомларини интернет тармоғида бутун жаҳонга намоён қилиш мақсадида ташриф буюришди.

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси таклифи билан ташриф буюрган блоггерлар Зомин тумани “Зомин Миллий боғи” ҳудудини суратга олишди.

Зомин тумани “Дуоба” маҳалласида оилавий меҳмон уйи фаолиятини юритиш рухсатномасини олиб, иш фаолиятини бошлаган Камолиддин Ҳасанов хонадонига ташриф буюрилди.

У ерда йилдан-йилга таниқли бўлиб бораётган “Зомин қозон” патири ҳамда “Зомин тандир” кабоб таомини тайёрлаш жараёни мастер-класс суратга олинди.

Шунингдек, меҳмонлар Жиззах шаҳридаги “Қипчоқ” чойхонасига ташриф буюришиб, машҳур “Жиззах сомса”нинг тайёрланиш жараёнидан тортиб, тандирдан узилишигача бўлган жараёнлар суратга олинди.

Чойхонада Германиялик сайёҳлар учратиб қолинди. Сайёҳлардан бири Йоҳан Едберг Жиззах сомсаси ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Фориш туманига йўл олишди. Фориш тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти билан ҳамкорликда Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги “OXUS ADVENTURE” МЧЖ дам олиш масканига ташриф буюрилди.

У ернинг гўзал табиати, ўтов, ресторан, кемпинглари барча қулайликлари меҳмонларда жуда катта таассурот қолдирди.

Дам олиш масканида дам олаётган Франциядан ташриф буюрган 19 нафар сайёҳлар билан суҳбатлашилди. Хорижий дам олаётган сайёҳлардан бири Даниэль Россо Жиззахнинг сўлим табиати ҳамда миллий таомлари тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

САРДОР МАМАНОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!