» » Жиззахда ички ва ташқи туризмни ривожлатиришдаги муаммо-ечимлар ва бу борадаги ННТларнинг ўрни мавзусида конференция ўтказилди

Жиззахда ички ва ташқи туризмни ривожлатиришдаги муаммо-ечимлар ва бу борадаги ННТларнинг ўрни мавзусида конференция ўтказилди

19 июнь 2019 г 2 360 Комментарии: 0

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамиятимиздаги ўрни ва роли йил сайин ошиб бормоқда.

Бу ўсиш фақатгина стастистик маълумотларда эмас, балки давлат сиёсатини белгилашда  ННТларнинг фикр ва мулоҳазаларини, нуқтаи назарларини ўрганишда ва эътиборга олишда кенгроқ намоён бўлмоқда. Шу ўринда ННТларнинг Туризм соҳасидаги ўрни ҳам мухим аҳамият касб этади.

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоятда туризм соҳасининг ривожланишида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга бағишланган Конференция ўтказилди.

Конференцияда ёшлар ичида туризмни ривожлантириш муаммолари, Туризмни ривожлантириш бўйича ННТларнинг роли ва ўрни, оммавий туристик тадбирларни уюштиришда ҳавфсизлик муаммолари ва талаблари, “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун ва унинг талаблари, мактаб ўқувчиларини дарсдан бўш вақти ва таьтил даврида диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштиришлари юзасидан бир қанча фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлар билдирилди.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси ходими

ШОХРУХ  АБДИМУРОДОВ 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!