» » Жиззахда Россияликлар янги замонавий тиббий диагностик лабараториясини очишмоқчи

Жиззахда Россияликлар янги замонавий тиббий диагностик лабараториясини очишмоқчи

20 июнь 2019 г 1 842 Комментарии: 0

Жиззах вилояти хокимлигига Россиянинг “Вега инжиниринг маркетинг маркази концерни” бош директори Александр Кулиш бошчилик вакиллар ташриф буюрди.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда вилоятда янги замонавий тиббий диагностик лабаратория марказини очиш масалалари муҳокама этилди.

“Вега инжиниринг маркетинг маркази концерни” масъулияти чекланган жамияти  Россиянинг Ростех корпорацияси вакили ҳисобланади.

Бугунги кунда корпорация устувор йўналишларидан бири тиббий хизмат кўрсатиш йўналишни ривожлантириш, Республика даражасида тиббиёт соҳасида инфратузилма лойиҳаларини яратиш (протон терапиясини ташкил қилиш, онкологик касалликларни даволаш) эканини таъкидлади.

Компания Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт лабараторияларини синчиковлик билан ўрганиб куйидагиларни таклиф қилди:

  • Замонавий таҳлил лабараторияларини яратиш;
  • Республика бўйича фаолиятни кенгайтиришда реагентларни ишлаб чиқариш;
  • Лабаратория марказларининг сифати ва таҳлилини таъминлаш;
  • Тиббий хизматларни тақдим этиш, диагностика ва маълумотлар базаларини шифралаш;
  • Вилоятнинг чекка ҳудудларида лаборатория ва тиббий хизматларни кўрсатиш учун юк машиналари асосида мобиль технологияларни тақдим этиш;
  • Келажакда минтақада  ва  республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бундан ташқари, белгиланган вазифаларнинг бажарилиши Россия МЖП тизими орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, давлат марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Жиззах вилоятида марказий тиббий лаборатория ташкил этишга топшириқ берганини ва ҳокимият лаборатория жиҳозларини ўрнатиш учун 1500 м2 бино бериш имконияти борлиги хақида билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!