» » ЭРКИН СЎЗ, ХОЛИС ФИКР фаолиятимизнинг бош мезонидир

ЭРКИН СЎЗ, ХОЛИС ФИКР фаолиятимизнинг бош мезонидир

27 июнь 2019 г 1 931 Комментарии: 0

Акмал БИНОКУЛОВ — вилоят ҳокимининг матбуот котиби.

— Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати ахборотнинг очиқлигини, фуқаролар ва ташкилотларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлайди. У ўз вазифаларини вилоят ҳокимлигининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмалари ҳамда республиканинг бошқа вазирлик ва идораларининг хизматлари билан биргаликда амалга оширади. Шунингдек, миллий оммавий ахборот воситаларида ҳокимлик фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг чоп этилишини таъминлаш, интернет тармоғида ҳокимлик веб-ресурсларини ташкил этиш ва ОАВ орқали ҳокимлик фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари учун хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш, телекўрсатув ва радио эшиттиришларни ташкил этиш, матбуот конференциялари, брифинглар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувларни ташкил этишни амалга оширади.

Бугунги кунда Ахборот хизмати вилоятдаги барча босма, электрон ҳамда республика нашрлари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий янгиликлар ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳаётига доир хабарларни ёритиб бораяпти.

Ахборот хизматининг кунлик ёритадиган электрон нашри вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти jizzax.uz, телеграмдаги расмий канали https://t.me/jizzaxviloyatihokimligi сайтидаги расмий канали. Шунингдек Ахборот хизмати вилоятда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган ягона инновацион портал "Sangzor.uz" веб-сайти саҳифасида ҳамда телеграмдаги t.me/JIZZAX каналларида янгиликларни ёритиб бормоқда.
Ҳакимжон ФОЗИЛОВ — вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг раҳбари.

—Замонавий талаблар турли ОАВ вакиллари билан муносабатлар ривожида ҳам ўз аксини топаяпти. Энди-ликда қоғоз кўринишига нисбатан электрон ва телерадиоузатишларга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Шу боис жамоатчилик билан алоқалар сифатини яхшилаш мақсадида вилоят ДСБ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

ОАВ билан ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари натижасида соҳага оид янгиликларни ёритиш яхши йўлга қўйилган. Бунда ахборот узатишнинг замонавий усулларини қўллаб, ижтимоий тармоқлар, тезкор мессенжерлар ва бошқа интернет ресурсларидан ҳам фойдаланилаяпти. Жорий йилда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни тезкорлик ва содда тарзда солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида Ўзбекистон Рес-публикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан кадрлар малакасини ошириш, бугунги кун талабларига жавоб берувчи мутахассислар тайёрлаш юзасидан ўқув-малака курслари ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

Тренингларда матбуот хизматлари олдига қўйилаётган долзарб вазифалар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларнинг роли, тизимдаги янгиликларнинг ёритилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди. Чунки солиқ маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. "Жиззах ҳақиқати" — "Джизакская правда", "Солиқ ва ҳаёт" газеталари, вилоят телерадиокомпанияси, шаҳар телеканаллари билан ҳамкорликда йил бошидан бери жами 785 маротаба тарғибот материаллари солиқ тўловчиларга етказилди. Қатор ижтимоий роликлар тайёрланиб, маҳаллий телеканаллар ва оммавий ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Шунингдек, Fаcebook ижтимоий тармоғида вилоят Давлат солиқ бошқармасининг расмий саҳифаси ишга туширилди. Бугунги кунда мазкур саҳифани 1350 нафардан ортиқ фойдаланувчи кузатиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барча ҳамкасбларимизни табриклаб, уларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Байрамингиз муборак бўлсин!

Дилшод ЭРГАШЕВ — Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг катта инспектори.

— Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий ижро этиш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан фойдаланишда қонунийликни мустаҳкамлаш, тўловларни ўз вақтида ундириш, қарздорликни камайтириш борасидаги фаолиятини ошкоралик билан ёритиш борасида самарали иш олиб бормоқда.

Бунинг учун бўлим зарур компьютер жамланмаси, автотранспорт ва камера билан таъминланган. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1600 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган бўлиб, шундан 200 га яқини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлардир.

Facebook ижтимоий тармоғида махсус саҳифа ташкил этилган бўлиб, унда бюро фаолиятига оид янгиликлар мунтазамёритилмоқда. Бугунги кунгача саҳифа обуначилари икки мингга яқинлашган бўлиб, айрим фойдаланувчилар бюро органларига келмасдан ўзларини қизиқтирган саволларга айнан ижтимоий тар-моқ орқали жавоб олишмоқда.

Вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоят мусиқали драма театри жамоаси билан ҳамкорликда алимент пулларини ўз вақтида тўламаётган фуқаролар, шунингдек, коммунал соҳада тўлов маданиятини оширишга қаратилган ижтимоий ролик тайёрлаш бўйича сценарий ишлаб чиқилди.

Ташкилотнинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритишда вилоят телерадиокомпанияси, "Жиззах ҳақиқати" — "Джизакская правда" газеталари таҳририяти, "Жиззах овози" ва "Адолат ёлқини" газеталари, "Ҳуқуқ" газетаси, шаҳар телеканали, ЎзА, "sangzor.uz" ва "jizzax.uz" интернет сайтлари, "Jizzax" радиоканали жамоалари жонбозлик кўрсатишмоқда.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!