» » Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

12 июль 2019 г 1 652 Комментарии: 0

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Жиззах ҳақиқати”-“Джизаксая правда” газеталари бош муҳаррири Б.Назаров бошқариб борди.

Кун тартибида асосан 5 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг 2014-2019 йиллардаги фаолияти ва амалга оширган ишлари юзасидан уюшма раиси Э. Шермановнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда - ҳар йили анъанавий ўтадиган “Олтин қалам”,  “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз!” каби қатор танловларда вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишганлиги, катта-катта ютуқлар қўлга киритилганлиги, бундан ташқари яна кўплаб ҳамкасбларимиз Давлатимизнинг юксак мукофотларига лойиқ топилганлиги ўз аксини топган.

Ана шундай заҳматкаш, фидойи, қалами ўткир журналистларимиз ва соҳа ходимлари билан ҳамкорликда ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва Фармойишлари ҳаётга тадбиқ этилди, халқимиз орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ҳар йили қабул қилинган Давлат Дастурларининг ижросини таъминлашда ҳам ўзаро ҳамкорлик ижобий самара берди.

Ҳар йили 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни кенг нишонланди. Ҳар йили вилоят раҳбарларининг мазкур санани байрам қилиш мақсадида алоҳида Фармойиши қабул қилиниб, молиявий кўмак кўрсатилди.

Ўтган ҳисобот даврида мазкур байрам муносабати билан 50 нафар ходимлар вилоят ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғига тавсия қилинди. 75 нафардан зиёд журналистларимизнинг ғолиб ва совриндорлар сифатида эътироф этилди. Ҳар йили 30 нафар атрофида фахрий журналистлар, яна шунча республика оммавий ахборот воситаларининг ходимлари муносиб рағбатлантирилди.

Ўтган беш йил мобайнида 9 май – “Хотира ва қадрлаш”, 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни, 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги куни, 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун, янги йил байрами ҳамда ҳайит байрамлари арафасида вилоятдаги фахрий ва моддий ёрдамга муҳтож қирқ нафардан зиёд журналистларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

Бироқ, шу билан бирга ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Уюшма қошида ташкил этилган ижтимоий-иқтисодий, халқаро шарҳловчилар, ҳарбий ватанпарварлик ва ҳуқуқий журналистика, спорт журналистикаси, ёш журналистлар ва журналист аёллар, фахрий журналистлар, интернет журналистикаси йўналишлари бўйича тузилган кенгашлар фаолиятини янада жонлантириш лозим. Журналистларнинг касб этикаси, ижодкорларни уюшмага қабул қилиш, уларга аъзолик билети, кўкрак нишони, аъзолик бадали бўйича бир тўхтамга келиш керакклиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими тафтиш комиссиясининг ахбороти ҳам тингланди.

Шунингдек, уюшманинг янги бошқарув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги таркиби, шу йилнинг 17 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар сайланди.

                                                                          Саид Донишев,

                                                       Ўзбекистон Журналистлари ижодий

                                               уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!