» » Жиззахда мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёни кенг ёритилади

Жиззахда мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёни кенг ёритилади

18 июль 2019 г 2 104 Комментарии: 0

“Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталари таҳририятлари биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 26 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирга ОАВ вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар таклиф этилди.

Йиғилишда сўз олганлар вилоятда мустақиллик байрами арафасида ОАВ вакиллари зиммасида турган асосий вазифалар кенг муҳокама қилинди. Жумладан, вилоятда истиқлол йилларида эришилган натижалар, амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тайёрланадиган мақола, кўрсатув, эшиттиришларда эътибор қаратиш лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичини ўтказиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Айтиш керак, эндиликда ахборот маконида ҳар бир ташкилот ўз имижини шакллантиришга интилмоқда. Шу жумладан, давлат органлари ҳам ўзларининг ахборот сиёсатларини ишлаб чиқиб, уни тарғиб қилишга уринишмоқда. Бу борада президентнинг 2019 йил 26 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган йўналишлар асосида ҳаракат қилиш керак бўлади.

Айни пайтда вилоятда фаолият юритаётган аксарият давлат органлари ўзининг ахборот хизматларига эга эмас. Бу эса ОАВ вакиллари билан ишлашда қатор мураккабликларни келтириб чиқармоқда. Йиғилишда таъкидланишича, айни пайтда дастлаб маҳаллий ҳкоимликларнинг ахборот хизматларини ташкил этиш, унга муносиб номзодларни танлаб олиш, ҳозирда ишсиз юрган журналистларни бириктириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

ОАВ вакиллари томонидан бу йўналишда қилинадиган ишлар юзасидан таклифлар билдирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!