Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси вилоятнинг туризм имкониятлари билан танишди
25 июль 2019 г 2 766 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Содиқ Бадак Айдар-Арнасой кўллари тизимига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Содиқ Бадак Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой туманига туташ ҳудудидаги туристик салоҳият ва кўл атрофида туризмни ривожлантириш чораларини кўриш бўйича ўрганишлар олиб борди.
Ташриф давомида Айдаркўл қирғоқларидаги ҳудуднинг экологик холатини ва у ердаги инфратузилмаларни бирма-бир ўрганиб чиқиб, вилоят ҳудудидан ўтган М-39 автомагистрал йўлидан ҳар куни ўтувчи минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ушбу ҳудудга жалб қилиш бўйича бир қанча таклифларни билдирди.
Шунингдек, Содиқ Бадак журналистлар билан вилоятнинг туризм имкониятлари ва истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!