» » Жиззахда Ўзбекистон-Беларусь қўшма таълим дастурига ўқишга қабул бошланди

Жиззахда Ўзбекистон-Беларусь қўшма таълим дастурига ўқишга қабул бошланди

05 август 2019 г 3 317 Комментарии: 0

Жиззах давлат педагогика институти ва Барановичи давлат университети билан қўшма таълим дастурига асосан 2019/2020 ўқув йили бакалавриатнинг қуйидаги таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Амалий психология;

Мактабгача таълим.

Барановичи давлат университети билан тузилган келишув ҳамда тасдиқланган қабул квотасига асосан ҳар бир таълим йўналишига 30 нафар абитуриент қабул қилинади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Номзодлар фуқаролик паспорти ва умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг (иловаси билан) асл нусхасини тақдим этишади.

Қўшма таълим дастурида (2+2) ўқув жараёнлари рус тилида, тўлов-контракт асосида олиб борилади. Талабалар 1- ва 2-босқичларда Жиззах давлат педагогика институтида, 3- ва 4-босқичларда Барановичи давлат университетида ўқиши кўзда тутилган.

Дастурни муваффаққиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!