» » Япониянинг ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти Жиззахга инвесторларни жалб қилмоқчи

Япониянинг ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти Жиззахга инвесторларни жалб қилмоқчи

06 сентябрь 2019 г 1 814 Комментарии: 0

Куни кеча Япониянинг ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти “ДЖЕТРО” вакиллари Жиззах вилояти хокимлигига ташриф буюришди.

Меҳмонлар Дзюн Кумакура “ДЖЕТРО”нинг Ўрта Осиё бўйича бош мутахасиси, Дзюн Такаҳаши “ДЖЕТРО”нинг Ўзбекистондаги вакиллик офисининг бош директори ва Владимир Становов – “ДЖЕТРО”нинг Ўзбекистондаги вакиллигининг тахлилчиси билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари  А.Ахмедхаджаев, Инвистиция бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Калмуратов, вилоят Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси бошлиғи З.Эргашев Жиззах эркин иқтисодиёт зонасида дирекцияси директори М.Зоиров ҳамда Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Камаловлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Япония бизнес вакилларини вилоятда амалга ошириши мумкун бўлган лойиҳаларга қизиқтириш ҳамда бизнес учун яратилган мавжуд шарт-шароитларни ўрганиш ва Жиззах эркин иқтисодиёт зонасида фаолият юритаётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш бўлди.

“ДЖЕТРО” ташкилоти 1958 йилда Япония хукумати томонидан савдо-иқтисодий алоқаларни дунё мамлакатлари билан йўлга қўйиш учун ташкил этилган ташкилотдир. Ривожланаётган мамлакатлар саноатини шакллантиришда ёрдам кўрсатиш билан фаол шуғулланади. “ДЖЕТРО”нинг штаб квартираси Токиода жойлашган. Шунингдек, Япония бўйлаб 43 та вакиллик идоралари ва 55 та чет давлатларда 74 та хорижий ваколатхонаси мавжуд.

Меҳмонлар вакили вилоятда инвесторларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, Япония давлатидан тўғридан-тўғри инвестицияларни Ўзбекистонга жалб этиш эканлиги маълум қилинди.

“ДЖЕТРО”нинг Ўрта Осиё бўйича бош мутахасиси Дзюн Кумакуранинг сўзларига кўра ташкилот ўз олдига Ўзбекистон ва Япония давлатлари бизнес вакилларини мавжуд лойиҳаларни ўрганган холда бир-бирига танитиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Музокаралар давомида делегация вакиллари Жиззах эркин иқтисодиёт зонасида фаолият юритаётган корхоналар билан яқиндан танишиб уларнинг фаолияти хақида маълумот олиш истагини билдирдилар.

Шунингдек, вилоятнинг инвестицион потенциалини чуқур ўрганган холда Япония тадбиркорлари учун мақолалар яратиш режалаштирилаётганини маълум қилинди.

Учрашув сўнгида ҳокимият вакиллари томонидан икки давлат савдо-иқтисодий алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида тегишли барча чоралар кўрилиши ва тўғридан-тўғри алоқалар қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!