» » Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқармаларига раҳбар ва янги ходимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқармаларига раҳбар ва янги ходимлар тайинланди

09 сентябрь 2019 г 5 032 Комментарии: 0

Жиззах  вилояти  ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқармаларига раҳбар ва янги ходимларни таништирди.

Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимининг матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари этиб, Биноқулов Акмал Акбарович тайинланди.

Биноқулов Акмал Акбарович

Акмал Биноқулов 1987 йилда Самарқанд вилояти Каттақурғон туманида туғилган, 2013 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

Жиззах  вилояти ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибиятининг мудири лавозимига Хамракулова  Лола  Сайдалиевна тайинланди.

Хамракулова  Лола  Сайдалиевна

Лола Хамракулова 1974 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, 1995 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаган.

2019 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали  директори этиб, Тўрақулов Олим Холбўтаевич тайинланди.

Тўрақулов Олим Холбўтаевич

Олим Тўрақулов 1976 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган, 2005 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган.

Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали бошлиғи этиб, Туйчиев Алишер Мирзабекович тайинланди.

Туйчиев Алишер Мирзабекович

Алишер Туйчиев 1985 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, 2008 йилда Жиззах политехника институти ҳамда, 2014 йилда Тошкент  давлат  иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Шунингдек, “Жиззах минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти директори этиб, Аллабоев Яхшилик Алқарович тайинланди.

 Аллабоев Яхшилик Алқарович

Яхшилик Аллабоев 1965 йилда Пахтакор туманида туғилган, 1996 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!