» » Жиззахлик ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш йўлида семинар ўтказилди

Жиззахлик ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш йўлида семинар ўтказилди

21 сентябрь 2019 г 1 549 Комментарии: 0

Жиззах вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ёшларда фуқаролик бурч ва масъулиятни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтиришда ННТларнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Дастлаб, малака ошириш институтининг “Ижтимоий-иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси” кафедра мудири вазифасини бажарувчи Жамол Йўлдошев ва ўқитувчи Норпўлат Аҳмеджоновнинг маърузалари тингланди.

— Мақсад, таълим тизимида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, вояга етмаганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, — дейди “Етакчи” ёшлар нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари Сожида Жўраева. — Мактаб ўқитувчиларининг мазкур соҳада қўллаб-қувватланишлари ёшлар орасида содир бўлаётган жиноятчиликни олди олинишида муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда мавзуга доир видеоролик, слайдлар намойиш этилди. Шунингдек, тарих-ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиларига дарс соатларида зарур бўладиган махсус қўлланма, ҳуқуқий луғатнинг электрон дастури ва кўргазмали қуроллар тарқатилди.

Илҳом НОСИРОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!