» » Ғарбча маданият–маънавият кушандаси

Ғарбча маданият–маънавият кушандаси

23 сентябрь 2019 г 1 470 Комментарии: 0

Истиқлол шарофати билан биз ота-боболардан мерос анъаналаримизни, миллий ва диний қадрятларимизни тиклаш имкониятига эга бўлдик. Бизга яшаш завқи, бунёдкорлик илҳоми баҳшида этилди.

Не соадатки, Ватанимиз келажагига муносиб баркамол авлод вакиллари вояга етмоқда. Муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини ҳалқимизга мукаммал тушинтира оладиган диний ходимлар тайёрланмоқда. Ёшларимизнинг одоб-ахлоқ, илму ва тафаккур соҳасида муваффақиятлари кўзга ташланмоқда. Албатта бундан қувонамиз ва фахрланамиз.

Аммо жамоат жойларда ўзбекона урф–одатларимизга мутлоқо тўғри келмайдиган кийимларни кийиб олган ёшларимизни, ёки қимматли вақтларини интернетдаги беъмани нарсаларни томоша қилиш билан ўтказаётган ўғил-қизларни борлиги ҳам афсуски ҳақиқат.

Хорижда ишлаб чиқарилаётган андозасиз кийимлар ва уларда акс эттирилган маъносиз сўзлар ёки ёвузликка чорловчи суратлар ёшлар онгига ўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди. Хозирда баъзи ғарбликлар турмуш тарзида ғурур-ор, эркакли шаъни, аёллик иффати деган тушинчалар деярли қолмаган. Ер юзида ахборот алмашинуви тезлашган ҳозирги шароитда, Ғарбдаги баъзи “марказлар” бошқа ҳалқлар ўртасида Ғарб ҳаётининг бузғинчи “жозибалари”ни имкон қадар кенг ёйишга ҳаракат қилмоқдалар. Чет эл жангари фильмларидаги шафқатсизлик, ваҳшийлик лавҳалари ёки қотиллик туширилган видеотасмаларни болалар кўриши, улар онгига ножўя таъсир қилиб, уларда муаммоларни шундай аянчли ҳал этиш ҳиссини уйғотади.

“Эркин ҳаёт тарзи” сифатида тарғиб қилинаётган аҳлоқсизлик, ҳаёсизлик, тажовузкорлик ва бошқа иллатлар инсон маънавиятига, оила мустаҳкамлигига энг муҳими ёшлар тарбиясига  салбий таъсир қилади. Оқибатда айрим ёшлар уйда, мактабда ва ҳатто йўлда ҳам ана шундай зарарли нарсалар билан машғул бўлиб, асосий вазифаси бўлган ўқиш, илм-маърифат олиш ва касб-ҳунар эгаллашга рағбатлари суст.

Биз дунёвий давлат фуқароларимиз қандай кийиниш шубҳасиз ҳар-бир инсоннинг шахсий иши. Лекин бир туйғу борки уни менсимаслик инсон кўнглига ҳавотир солади. Бу туйғу гўзал хулқ, ўзбекона одобу-андишага нисбатан эхтиром ва ҳурматдир.

Ҳадиси шарифда ”Болаларингизга одоб беринглар ва обларини чиройли қилинглар.”-дейилга  Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 17-18 оятларида ”Бас (эй Муҳаммад) Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва ўшаларгина ақл эгаларидир.” – деб марҳамат қилган.

Ш.Рашидов туман “Туптолобод” масжид жоме

имом хотиби Пармонов Хосилмурот

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!