» » Ғаллаорол туманида Давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди

Ғаллаорол туманида Давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди

05 октябрь 2019 г 2 948 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфида бугунги кунда 3-7 ёшдаги болалар сони 14201 нафарни ташкил қилади.

Ҳозирги кунда туманда ушбу муассасалар сони 14 та бўлиб уларда жами 4168 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 475-сонли қарорига асосан Давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш тўғрисида 11та битим имзоланган, шундан 11 нафар тадбиркорга 1 фоиз имтиёзли кредит берилган.

1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни арафасида туманда 3та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Лалмикор МФЙ Дўстлик кўчасида ташаббускор Комилова Зебинсо Абдурауповна томонидан «Baby stars» номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси  175- ўринга мўлжалланган бўлиб қурилиш ва таъмирлаш ишларига имтиёзли 1% лик кредит маблағи ажратилган.

Кўкгумбаз МФЙ Кўкгумбаз қишлоғида ташаббускор Аманова Улбўсин Муртазаевна томонидан «Кенжатой» номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим биноси 150- ўринга мўлжалланган айтиш жоизки бу ерда болажонлар учун барча шароитлар яратилган.

Сарбозор МФЙ Сарбозор қишлоғида ташаббускор Маматқулова Лола Қулмаматовна томонидан «Одобли болалар» номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги болалар боғчаси ҳам имтиёзли 1% лик кредит маблағи асосида қуриб фойдаланишга топширилди.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!