» » Жиззахда VII Европа киноси фестивали доирасида фильмлар намойиш этилади

Жиззахда VII Европа киноси фестивали доирасида фильмлар намойиш этилади

08 октябрь 2019 г 2 084 Комментарии: 0

“Ўзбеккино” миллий агентлиги, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) кўмагида 11 октябрдан 10 ноябргача VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. 

“Ўзбеккино” ахборот хизмати хабарига кўра, бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

VII Европа киноси фестивали доирасида Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Нидерландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади. 

Булар: “Белгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмларидир.

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!