Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 416 нафар ходими Пахтакорлик фермерларга кўмаклашмоқда
18 октябрь 2019 г 1 456 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 416 нафар ходимлари ўз ташаббуси билан Пахтакор туманидаги “Сайёд” фермер хўжалиги майдонида пахта теримида иштирок этди.
Эътиборлиси, ходимларнинг оила аъзолари ҳам ташаббус кўрсатиб пахта теримида фаол қатнашдилар. Натижада ходимлар оила аъзолари билан биргаликда 21,1 тоннадан ортиқ пахта терилди.
Тадбирдан сўнг, теримчилар учун кўнгилочар концерт дастури ташкил этилиб, байрам дастурхони ёзилди. Фаоллик кўрсатган теримчилар Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят халқ қабулхонасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жиззах вилояти ФВБ ЁХБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!