» » Ахборот хавфсизлиги ва сайлов

Ахборот хавфсизлиги ва сайлов

23 октябрь 2019 г 2 039 Комментарии: 0

Сиёсий жараёнларда ахборотлар оқимининг ортиши табиий ҳолдир.

Мазкур ахборот оқими хоҳлаймизми йўқми сайловчининг фикрини ўзгартиришга хизмат қилмасдан қолмайди.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб шуни таъкидлашимиз мумкинки, сайлов компанияси вақтида тарғибот ташвиқот жараёнига ажратиладиган маблағлар салмоғи кескин ортади.

Натижада халқ томонидан билдириладиган “партиялар сайлов вақтида фаоллашади” деган фикр туғилади. Бу жараённи нафақат мамлакатимизда балки бугун ривожланган демократик давлатлар тажрибасида ҳам кўришимиз мумкин.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёни ҳар доимгисидан кескин фарқ қилиб, фуқароларга ахборот хизмати кўрсатиш хизмати сифат ва сон жиҳатдан ўсганлиги билан ажралиб туради. Жорий сайловларда ижтимоий тармоқлар (facebook, telegramm, instagramm ва ҳоказо..) нинг ўрни ва роли кескин ошди.

Қонунчиликда ахборот тарқатишнинг меъёрлари белгиланганми? Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9 боб 44-моддасида “Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш таъқиқланади.

Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш таъқиқланади. Деган банд билан мустаҳкамланган. Амалда ижтимоий тармоқлардаги акаунтлар орқали берилаётган ахборотлар қанчалик қонунчилик талабларига мос келади? Инсон шаъни қадр-қимматига тажовуз қилинмаяптими? Ахборот тарқатиш маданиятига қанчалик амал қилаяпмиз?

Оммавий ахборот воситаларига том маънода эркинликни берилиши давлат бошқарув органлари фаолиятини очиқлигига эришишда муҳим қадам бўлди. Бу борада сайловларда иштирок этаётган 5 та сиёсий партия чиқишларини оммавий ахборот воситалари (телевединия, радио, газета ва журналлар), интернет тармоқларида ҳар галгидан анча очиқ, музокараларга бой шаклда намоён бўлиб келмоқда. Улар ўртасидаги сиёсий кураш нафақат маиший турмуш тарзимизга тегишли кичик муаммолар доирасида балки, сиёсий, халқаро масалаларни муҳокама қилиш даражасигача бўлган жараёнгача кириб бормоқда.

Мазкур вазиятда сиёсий партиялар оммавий ахборот вакилларини  сергаклиги ва тезкорлигини талаб қилади. Бугун йиллар адоғида қилинган ишлар эмас, балки ойлар билан ўлчанадиган статистик маълумотларни таҳлил қилишимизни тақозо этадиган жараёнлар руй бермоқда.

Сўнгги ойларда кўпчиликни эътиборидан четдан қолмаган блогерларнинг фаоллиги анчайин ўсиб ўз ўқувчиларини сонини ошишига сабаб бўлди.

Блогерларимизнинг мазкур сиёсий жараёнларга фаоллигини қуйидагиларда намоён бўлмоқда: сайловчининг сиёсий савиясини оширишга (@xushnudbek канали, @jizzaxliklar kanali), сиёсий партияларнинг рейтингини аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказаётган (@Qoshni_mahalla, @UzA расмий канали), сиёсий партиялар фаолиятига тегишли қисқа сатрлардаги чиқишлар (@Bayonoff.uz, @Safari,@fayzbog.uz).

Бир неча ўн минг ўқувчиларига эга мазкур каналлар орқали бериладиган мақола ва иқтисболар сиёсий жараёнда фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ўзбекистон Республикаси “Сайлов кодекси”нинг 45-моддасида “ташвиқот: оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали” амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги блогерлар фаорлиятининг қонунийлигини бир белгисидир.

Ғacebookда партияларнинг расмий канали ҳамда хайрихоҳларнинг акаунлари орқали сайлов олди ташвиқот жараёни бошланганига анча вақт бўлди. Ташвиқот жараёнида партиялар ўзлари томонидан ўтказилган тадбирлар, ижтимоий акциялар кетма-кет жойлаштирилиб борилмоқда. Энг ачинарлиси, мазкур ташвиқот материалларига билдириладиган муносабатларнинг саёз ҳамда сиёсий онг ва маданият билан ёндашилмаганлигидадир. Ҳатто айрим фуқароларимизнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини етишмаслиги натижасида хақоратли сўзларнинг қўлланилаётганлиги ҳеч қайси қолипга сиғмайди.

Демократия бу-ҳар ким хоҳлаган ишини қилсин дегани эмас. Инсонларни шахсий ҳаётини бемалол муҳокама қилсин дегани эмас. Биз бугун ижтимоий тармоқлар орқали ўзлигимизни йўқотган ҳолда ўз ички “мен”имизни намоён қилмоқдамиз.

Наҳотки сиёсий соҳа ўз навбатида сиёсий онг ва сиёсий маданият тақозо қилишини билмасак. Масалани иккинчи томони бугун биз ўзлигимизни намоён қилаётган ижтимоий тармоқларни наҳотки дунё жамоатчилиги кузатиб бораётганидан хабаримиз бўлмаса, ёинки ижтимоий тармоқлар асосчилари аслида кимлар (Россия, АҚШ ва ҳоказо..) эканлигини унутган бўлсак. Шу ўринда хақли бир савол туғилади.

Сиёсий партияларнинг сиёсий жараёнларга тегишли ахборот алмашинувини айнан хорижий муассислар томонидан ташкил қилинган ижтимоий тармоқларга таянган ҳолда тарқатиши қанчалик тўғри?

Ахборот алмашинувининг ҳимояланганлик даражаси қай ҳолатда? Ижтимоий тармоқларга сиздирилаётган ахборотлар сиёсий эркинлигимиз, давлатимиз хавфсизлигига таъсир кўрсатмайди деб ким кафил бўла олади. Бу фикрларим билан демократияга тўсиқ бўлмоқчи эмасман. Бироқ ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ масалада синчковлик ҳеч қачон зиён қилмайди.

Қонунсизликка қонуний ечим мавжудми? Албатта, веб-сайт, ёки мессенжер саҳифалари эгаларига, блогерлар мавжуд конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи материалларни ёритганда ёинки тарғиб қилганда мазкур ҳолат қонунсизлик деб баҳоланади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “сайлов бу-сийлов эмас” албатта ҳалол рақобат, шаффоф ахборотларга таянган изчил курашни тақозо этади.

Ҳар бир сиёсий рақобат кимнингдир обрў эътиборини тушуришга эмас аксинча халқнинг фаровон турмуш тарзига хизмат қилиши билан муҳимлигини унутмайлик. Энг асосийси мазкур жараёнда илгари суриладиган ғоя  ва қарашлар давлатимизнинг эртанги кунида ислоҳотлар самараси бўлиб қайтиб эл-юрт манфаатига хизмат қилсин.

ЎзМТДП Жиззах вилоят худудий

Кенгаши раиси С.Назарқосимов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!