» » «Сўғдиёна» 3-ўринни олса, ҳар бир футболчисига «Жентра» совға қилинадими? Улуғбек Бақоев жавоб берди

«Сўғдиёна» 3-ўринни олса, ҳар бир футболчисига «Жентра» совға қилинадими? Улуғбек Бақоев жавоб берди

01 ноябрь 2019 г 1 290 Комментарии: 0

Суперлига 23-тури доирасида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби «Динамо»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.

Жиззах клуби мавсум якунига кўра, бронза медалларига эга чиқса, «Сўғдиёна» футболчиларига клуб раҳбарияти томонидан «Жентра» автомашиналари совға қилиниши ҳақида хабарлар тарқалганди. Куни кеча «Tribuna.uz» сайти мухбирига берган интервьюсида «Сўғдиёна» бош мураббий Улуғбек Бақоев бу хабарларга аниқлик киритди.

«Тўғрисини айтганда, бешта тур олдин «Сўғдиёна»нинг жорий мавсум учун мақсади бошқа эди, бугунга келиб эса вазифалар ўзгарди. Сабаби чемпионат якунланишига учта тур қолган бир пайтда биз 3-ўринга чиқиб олдик. Эндиги вазифамиз имконқадар мавсумни бронза медаллари билан якунлашдир. Биз сўнгги ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз.

Бронза медаллари учун «Жентра»? Йўқ, бундай маълумот қаердан пайдо бўлганига ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Раҳбарият билан ўртамизда бу ҳақда гап бўлгани йўқ. Аслида бу саволга мен эмас, раҳбарият жавоб бергани маъқул. Совринли ўринларни эгалласак, ҳар бир футболчи шартномада кўрсатилган бонусларига эга бўлади, аммо автомашина совға қилиниши ҳақидаги хабарлар шунчаки гап-сўзлар холос» - деди «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!