» » Жиззахда Камалак юлдузларининг болалар ижодиёти фестивали ўтказилди

Жиззахда Камалак юлдузларининг болалар ижодиёти фестивали ўтказилди

02 ноябрь 2019 г 2 081 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ва танлов шаклида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ўтказилиб келинмоқда.

Фестивалнинг Жиззах шаҳар саралаш босқичи 29 октябрда 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

Фестивалда 6-14 ёшдаги ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этадилар.

Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш бўйича ўтказилади:

а) «А» гуруҳи: Классика - фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;

б) «В» гуруҳи: Вокал - миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;

в) «С» гуруҳи: Халқ чолғулари - плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;

г) «D» гуруҳи: Рақс - миллий, балл ҳамда замонавий рақслар;

д) «Е» гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат. Тасвирий санъат йўналишига - графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни. Амалий санъат йўналишига - ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;

е) «F» гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига - шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига - ҳикоя, эртак киради.

Мазкур фестивалнинг Жиззах шаҳар босқичига бу йил 6 та йўналиш бўйича жами 827 нафар болажонлар иштирок этиш истагини билдирди.

Унда ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳар бир йўналиш иштирокчилари мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танловнинг якуний гала концерт маросими вилоят мусиқали драма театрда ўтказилди.

Танловда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган 30 нафар иштирокчилар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!