» » VII Европа кино фестивали биринчи марта Жиззахда!

VII Европа кино фестивали биринчи марта Жиззахда!

08 ноябрь 2019 г 1 200 Комментарии: 0

Фестиваль доирасида еттита машҳур Европа кинорежиссёрларининг фильмлари намойиш этилади. Фильмлар ичида халқаро кинофестиваллар ғолиблари ва нуфузли мукофот эгалари ҳам бор.

Жиззахдаги намойиш фестиваль доирасидаги якун бўлади. Ундан олдинроқ кинофестиваль Тошкент, Нукус ва Урганчнинг катта майдонларида муваффақият билан ўтказилди. Минглаб томошабинлар Эски замон машҳур кино усталари дурдоналари билан танишишга муваффақ бўлдилар, энди эса фестиваль кинотақдимотларини кўриш имконияти Жиззах аҳолиси ва меҳмонларида пайдо бўлди.

Намойиш жадвали

8 ноябрь
18:00 "Бельгияликлар қироли" (Бельгия, Болгария)

9 ноябрь
11:00 "Қовоқчадек ҳаётим" (Франция, Швейцария)
13:00 "Қишдаги Луиза " (мультфильм, Франция) 
16:00 "Кичик фермер " (Франция)

10 ноябрь
11:00 "Стефан Свейг: Европа билан видолашув" (Германия)
13:00 "Олли Мяки ҳаётидаги энг бахтли кун" (Финляндия)
16:00 "Жаннат 89" (Латвия)

Барча суратлар ўз асл тилида ўзбек тилидаги субтитрлар билан намойиш этилади.

- Барча намойишларга кириш – бепул.
Намойишлар Жиззах вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!