» » МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ – ФИТНАДИР

МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ – ФИТНАДИР

12 ноябрь 2019 г 1 512 Комментарии: 0

Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг маънавиятни юксалтириш, динийқадриятларни тиклаш борасида катта ишлар қилинди.

Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат хамда 16 та диний конфессия ўртасида тотувлик, бағрикенглик хукм сураётганини алоҳида айтиш лозим.

Лекин диний қадриятлар эркинлигидан ғаразли мақсадда фойдаланувчилар чиқиб қолганиҳам ҳақиқат. Бундайлардан баъзилари муқаддас Ислом дини номидан иш юритиб, унга доғтушираётган экстремистик ҳамда террористик оқим ва ташкилотлар бўлса, бошқалари христиан динини ниқоб қилиб олган секталар ва уларнинг миссионерларидир. 

2005-йилда Москва шаҳрида нашр этилган «Кирилл ва Мефодий»нинг катта энциклопедиясида «Миссионерлик – бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш харакати» деган таъриф келтирилган.

Ҳозирги даврга келиб миссионерлик глобал кўриниш олди. Бунда ХIХ-ХХ асрларда юзага келган кўплаб протестантлик оқимлари фаол рўл ўйнамоқда.

Инсоният тарихида ХХ аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган кураш даври бўлди. 

Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть махсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида ёқилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик захиралари устидан назорат ўрнатиш учун улар жойлашган ҳудудларга ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қила бошлаши мухим роль ўйнади.

Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб йирик давлатлар миссионерликдан айнан шундай геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланяптилар. 

Миссионерларнинг асосий мақсади маълум давлатларда ўзларига тарафдорларни кўпроқ йиғиб улар орасида ғарбона христиан ҳаётини тарғиб қилиш ва шу орқали ўзларига хайрихоҳ бўлган гуруҳларни шакллантиришдир.

Биз ҳур ватанимизни бундай ёмон кўзлардан асрамоғимиз, бизларга тарғиб қилинаётган ётғояларга қарши фаол курашмоғимиз, аждодларимиз қолдирган буюк меросларни мукаммал ўрганиб, Ватанмиз тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз зарурдир.

Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!