» » Жиззахда тадбиркорнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 79,3 млн. сўмлик пули банклардан ундириб берилди

Жиззахда тадбиркорнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 79,3 млн. сўмлик пули банклардан ундириб берилди

13 ноябрь 2019 г 1 982 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабул ўтказилди. Унда Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатувчи “Texnika Lyuks” хусусий корхонаси раҳбари Л.Бурхановнинг АТБ “Алоқа банк” ва “Асака банк” Жиззах филиаллари, АТБ “Халқ банк” ва “Агробанк” Ғаллаорол туман филиаллари ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати девон ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Texnika Lyuks” хусусий корхонаси томонидан жорий йилнинг май ойида “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Сохиба Бурлиевага етказиб берилган тикув машиналари учун жами 30 млн. сўмлик кредит маблағи АТБ “Алоқа банк” Жиззах филиали томонидан;

май-июль ойларида 11 нафар фуқарога етказиб берилган тикув машиналари учун жами 59,1 млн. сўмлик кредит маблағлари АТБ “Халқ банк” Ғаллаорол туман филиали томонидан;

май-июнь ойларида 2 нафар фуқарога етказиб берилган тикув машиналари учун жами 10,1 млн. сўмлик кредит маблағи АТБ “Асака банк” Жиззах филиали томонидан;

май-июнь ойларида 2 нафар фуқарога етказиб берилган тикув машиналари учун жами 10,1 млн. сўмлик кредит маблағи АТБ “Агро банк” Ғаллаорол туман филиали томонидан ажратиб берилмаётганлиги аниқланди.

Девон ходимларининг қонуний аралашуви билан хусусий корхона томонидан жами 15 нафар фуқароларга етказиб берилган жами 79,3 млн. сўмлик тикув машиналари учун АТБ “Асака банк” Жиззах филиали, “Халқ банк” ва “Агро банк” Ғаллаорол туман филиалларидан кредит маблағлари ажратиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, АТБ “Алоқа банк” Жиззах филиали томонидан мурожаатни ўрганиш даврида корхона томонидан фуқаро С.Бурлиевага етказиб берилган маҳсулот учун, пул маблағи ўтказиб берилмаганлиги боис, ҳолат бўйича зудлик билан кредит маблағи ажратилиши таъминлаш юзасидан АТБ “Алоқа банк” бошқарувига хат киритилди.

Мазкур хатга асосан, С.Бурлиевага 30 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилиб, хусусий корхонанинг хисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

С.Усманов -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

вакил девони бош инспектори в.б

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!