Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Аёлни, онани, улуғ мақом соҳибаларини қадрлайдиган юрт
18 ноябрь 2019 г 2 189 Комментарии: 0
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларга Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг мурожаати муносабати билан сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари раислари ва партиялар “Аёллар қаноти” фаоллари, шунингдек, депутатлар, ўз соҳаларидаги фидокорона меҳнатлари билан эл орасида обрў-эътибор қозонган хотин-қизлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир дебочасида вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова “Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларга Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг мурожаати”ни ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини, Ўзбекистон эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссасини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини қайд этиб ўтдилар.
Дарҳақиқат, мурожаатда айтиб ўтилганидек: “Аёл сайланса ҳам, она Ватанининг юксалиши учун, фарзандларининг бахту саодати учун сайланганини, овоз берса ҳам, униб-ўсиб келаётган гўдакларининг оёққа туриб, эл корига яраши учун, юртида ҳаёт бундан-да яхши бўлиши учун овоз бераётганини чин дилдан англовчи хилқатдир!”.
Вилоят сайлов комиссияси Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!