Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи жойларда қиш мавсумига тайёргарликни ўрганиб чиқди
22 ноябрь 2019 г 1 517 Комментарии: 0
Аввал хабар қилганимиздек, худудларда қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи тегишли масъуллар иштирокида аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.
Мазкур учрашувлар асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст, чекка ва олис ҳудудларда бўлиб, муаммолар ечимини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Унда кўп қаватли уй-жой фондини мавсумга барқарор тайёрлаш, таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, ширкатлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича камчиликлар, аҳолидан тушган мурожаатлар ўрганилмоқда.
Яқинда мазкур учрашув Дўстлик туманидаги Боғзор МФЙ ва Саноатчилар МФЙларида бўлиб, ишчи гуруҳ иштирокида ижтимоий соҳа объектларининг қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари кўрилмоқда. Масъуллар маҳаллаларда жойлашган мактаб ва болалар боғчаларида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишиб чиқдилар.
Куни кеча бу каби учрашувлар Зарбдор туманинг Нурафшон ва Навоий қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
- Мактабга борадиган йўллар талаб даражасида эмас, электр тармоқлари эскириб кетганлиги борасида муаммолар борасида мурожаат этдим, - дейди “Нурафшон” қишлоғида яшовчи Нурали ота Турдиев.
Шунга мувофиқ ташкил этилган учрашув давомида 30 нафар фуқаронинг 11 та, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳалар, ичимлик суви, йўл, спорт-соғломлаштириш, банк кредити каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Аксарият мурожаатларнинг ечими ўз жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларини жойига чиқилган ҳолда ўрганиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!