Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат хизматлари марказлари юртимизнинг муҳим сиёсий жараёнларидан четда қолмайди
22 ноябрь 2019 г 1 683 Комментарии: 0
2019 йил 22 декабрь — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови куни.
Давлат хизматлари марказлари юртимизнинг муҳим сиёсий жараёнларидан четда қолмайди.
Ўзбекистонликлар аллақачон энг муҳим ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларида ортиқча оворагарчиликларсиз олишлари мумкинлигига ўрганиб қолишган. Сайлов ўтказиш вақтида биз ўз имкониятларимизни кенгайтиришга қарор қилдик.
Фуқароларимиз қулайлиги учун сайлов участкалари янги Давлат хизматлари марказларида жойлаштирилди. Бу ерда ходимларимиз давлат хизматларини кўрсатишдан ташқари, фойдали маълумотлар билан улашишга, сайловда қатнашишнинг аҳамияти тўғрисида маълумот беришга доимо тайёр. Мониторларда шу кунларда мавзуга оид видеороликлар намойиш этилмоқда.
Бугунги кунда бу каби овоз бериш учун қулай бўлган сайлов участкалари замонавий ДХМларда ҳам жойлаштирилмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Мирзачўл туманларида, Наманган вилоятининг Поп ва Янгиқўрғон туманларида, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Пахтачи туман ДХМларини мисол сифатида келтириш мумкин.
Бундан ташқари, дам олиш кунлари сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ДХМ ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган сайлов қонунчилиги соҳасидаги тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Ахир, сайловда овоз бериш — мамлакатимизнинг келажаги учун ривожланиш йўналишини танлаш демак.
Барчангизни сайловда фаолликка чорлаймиз!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!