» » Жиззахдаги олийгоҳларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Алишер Қодиров билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Жиззахдаги олийгоҳларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Алишер Қодиров билан очиқ мулоқот ташкил этилди

27 ноябрь 2019 г 1 499 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда сайловолди тарғибот ишларини ташкил қилиш мақсадида  Жиззах Давлат Педагогик ҳамда Жиззах Политехника институтларида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилган номзод Алишер Қодиров билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда талаба ёшлар, партияга хайрихоҳлар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот давомида партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар  тушунтирилди, жумладан партия сайловолди дастурида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилганидек, “Миллий тикланиш” демократик партияси “Жаҳолатга қарши маърифат” концепцияси доирасида жамиятда айниқса, ёшлар ўртасида анъанавий ислом дини принципларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғиботни амалга оширади. Болалар учун ишлаб чиқариладиган турли хил озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини уларнинг соғлиғи, дунёқараши, тарбияси, маънавий савиясига таъсири нуқтаи назаридан ихтисослашган педагогик-психологик ва тиббий экспертизадан ўтказиш тизимини йўлга қўяди.

Ёшларга оид суд ишларида жамоатчилик ҳимоячилари сифатида жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокини кенг жорий этиш амалиётини қўллаб-қувватлайди.

– Ёшлар ўртасида анъанавий оилавий ҳаёт, оилада шахслараро муносабатларни қадрият даражасида қабул қилишга ўргатиш билан боғлиқ тарғибот ишларини кучайтириш, олий таълимга тўлов-контракт асосида эга бўлиш имкониятларини кенгайтириш, таълим жараёнига замонавий истиқболли илм-фан ютуқларини жорий этиш, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, қобилиятли ёшларни жалб этиш орқали юқори билим-малакали жамиятни шакллантиришга кўмаклашиш, таълим муҳити хавфсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган тарбиявий ҳаракатларни кучайтириш орқали ёшларнинг ўз интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи шарт-шароитларни таъминлаш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Тадбирда Марказий кенгаш раиси, Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров сўз олиб ўзининг Сайловолди дастурида куйидаги вазифаларни илгари сўраётганини таъкидлади:

 -узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни тарбиялаш;

 -ўкитувчининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, улар учун кулай, ортикча коғозбозлик ва расмиятчиликдан холи меҳнат шароитини яратиш;

-давлат тилининг мақомини ошириш, хусусан қонун хужжатлари, ёзишмалар, реклама ва бошқа ташқи ёзувларнинг давлат тилида ёзилишини таъминлаш;

- дабдабали тўй маросимлар ва исрофгарчиликка бархам бериш, оилавий ажримларни кескин камайтириш ва олдини олишга қаратилган чораларни белгилаш;

- солиқ амнистияси эълон қилинишини қўллаб-қувватлаш, банк шерикчилигига асосланган кредитлашни жорий этиш;

- коммунал хизматлар нархини шакллантиришда табақалаштирилган тизимни жорий этиш бўйича таклиф киритиш;

- маҳалла раиси (оқсоқоли) ва аъзоларига хқк тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, уларнинг маҳаллий хокимиятдан мустақиллигини таъминлаш;

-халқ табобатини ривожлантириш, дори-дармон сифатини ошириш ва нархини камайтириш, шунингдек пуллик ва бепул тиббий хизматларни аниқ белгилаш;

-хориждаги ватандошларимизнинг қонуний манфаатларини химоя қилишни кучайтириш.

Шундан сўнг 2019 йилнинг 22 декабрида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси илгари сураётган ғояларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!