» » ЎзМТДП вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

ЎзМТДП вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

29 ноябрь 2019 г 2 004 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда партия вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлардан ОАВ ҳодимлари ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Халқаро матбуот маркази Жиззах вилоят бўлимида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят Кенгаши фаоллари, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига илгари сурилаётган номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман давомида партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек,  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бўлажак сайловларда кўрсатилган номзодларини юқори кўрсаткичларга эришишларини ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шундан келиб чиқиб сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда сайловолди ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида жойларда бир қатор акциялар, давра суҳбатлари ва кенг кўламли митинглар ўтказиб келинмоқда. Жумладан "Мен шахсан ўзим овоз бераман", "Партия ва ёшлар" мавзуларида  жойларда тарғибот тадбирлари,"Менинг биринчи овозим" мавзусида ёшлар билан учрашув ҳамда "Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз" шиори остида митинг, "Сайловолди ташвиқотни амалга оширишнинг самарали усуллари" мавзуларида ўқув семинар ва тарғибот тадбирилари вилоятнинг барча ҳудудларда бўлиб ўтмоқда.

Бўлиб ўтаётган ўқувларда номзодларнинг имиджини шакллантириш йўллари ҳамда самарали усуллари, сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси хусусида кенг тушунчалар бериб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят телерадио каналида ҳафтанинг чоршанба куни бепул ажратилган эфир вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга илгари сурилаётган номзодларнинг ташвиқот чиқишлари, Партия илгари сураётган ғояларни химоя қилиш унинг мазмун мохиятини ахолига етказиш учун ташкил қилинаётган дебатларда фаол иштирок этиб келмоқда.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!