» » “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали вилоят босқичи ўтказилди

“Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали вилоят босқичи ўтказилди

05 декабрь 2019 г 3 536 Комментарии: 0

"Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёти фестивалининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.

Фестивалнинг мақсади - иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, саънат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш, иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришдан иборат.

Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивальда вилоятнинг 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болалари иштирок этди.

Вилоят бўйича мазкур фестивалда иштирок этиш истагини билдирган 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган жами 6 минг 831 нафар ёшлардан ариза ва анкеталар қабул қилиниб, шундан вилоят босқичига 325 нафар иштирокчи йўлланма олган.

Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш 8 та номинация бўйича ўтказилди:

1) “А” гуруҳи: Классика - фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;

2) “В” гуруҳи: Вокал - миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;

3) “С” гуруҳи: Халқ чолғулари - плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;

 4) “D” гуруҳи: Рақс - миллий, балл ҳамда замонавий рақслар:

- яккахон рақс;

- рақс жамоалари (2-10 нафаргача);

5) “Е” гуруҳи:

- тасвирий санъат йўналиши - графика, ранг тасвир, натюрморт, либослар дизайни.

- амалий санъат йўналиши - ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;

 6) “F” гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига - шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига - ҳикоя, эртак киради.

Ушбу йўналишларда уч ёш тоифаксида ғолиб деб топилган иштирокчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Вилоят мусиқали драмма театрида “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг якуний галаконцерти ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!