» » Жиззах давлат педагогика институти таъмирланишига талабалардан пул йиғилмоқда(ми)?

Жиззах давлат педагогика институти таъмирланишига талабалардан пул йиғилмоқда(ми)?

29 июнь 2018 г 4 792 Комментарии: 0

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини турмуш шароитини яхшилаш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бугун вилоятмизда айни авжида.

Жиззахга 2-3 йил олдин келган одам бугун келса шаҳарни таний олмаслиги аниқ. Олиб борилаётган ишлар нафақат аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган балким, таълим тизимини ислоҳ этиш, ёшларни билим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳам бош мақсадлардан бири бўлмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятидаги энг катта Олий ўқув юрти бўлмиш ҳар йили юзлаб педагогларни етказиб берадиган Жиззах давлат педагогика институти ҳам қайта таъмирланиб замонавий кўринишга келтириш ишлари бошлаб юборилди.

Бироқ тушунмовчилик ёки кимларнингдир ёлғон маълумотими, хуллас ижтимоий тармоқларда Жиззах давлат педагогика институтини таъмирлаш учун ҳар битта талабадан ўттиз минг сўм миқдорида "ремонт” учун пул йиғиб олинмоқда сингари хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах давлат педагогика институти маъмуриятига мурожаат қилганимизда Молиявий ва иқтисодий ишлар бўйича проректор Азам Авазов биз билан суҳбатда қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-2909 сонлиқарорига асосан 2018-2021 йиллар Давлат дастури доирасида Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган Жиззах давлат педагогика институтиҳудудидаги Бош ўқув биносини реконструкция қилиш, "Маданият саройи” биносини капитал таъмирлаш ҳамда янги 500 (беш юз) ўринли ўқув биносини қуриш учун жами 33456,6 млн (Ўттиз уч миллиард тўрт юз эллик олти миллион олти юз минг) сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил инвестиция ва инфраструктура лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507 сонли қарорига асосан 2018 йилда Жиззах давлат педагогика институти Бош ўқув биносини реконструкция қилиш учун 7500,0 млн (Етти миллиард беш юз миллион) сўм, "Маданият саройи” биносининг капитал таъмирланиши учун 3087,5 млн (Уч миллиард саксон етти миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги маблағ ажратилди.

Шу билан бир қаторда Давлат дастури доирасида институтда кимё, биология, физика ҳамда меҳнат таълими бўйича ўқув-лаборатория комплексларини модернизация қилиш учун жами 3712,3 млн (Уч миллиард етти юз ўн икки миллион уч юз минг) сўм, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш учун жами 1430,2 млн (Бир миллиард тўрт юз ўттиз миллион икки юз минг) сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда "Архстройпроектплюс” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳалаш ишлари якунига етказилиб, экспертиза ҳулосалари олинган. Вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан лойиҳа тасдиқланган. "GLOBAL TRANS QURILISH MONTAJ” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан "Маданият саройи” биноси таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Институт талабаларидан таъмирлаш учун пул йиғилгани йўқ барча ҳаражатлар юқорида айтиб ўтканимиздек давлат томонидан ажратилган. Агарда кимдан пул сўралаётган бўлса маъмуриятга мурожаат этишингизни сўраймиз - деб ўз сўзини якунлади проректор Азам Авазов.

Sangzor.uz журналисти Акмал Бинокулов

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!