» » Пахтакор туманидаги хонаданлар цитрус мевали дарахтлардан қанча фойда олмоқда?

Пахтакор туманидаги хонаданлар цитрус мевали дарахтлардан қанча фойда олмоқда?

04 январь 2020 г 1 527 Комментарии: 0

Пахтакор туманидаги «Дилором» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ўттиздан зиёд хонадонларда лимон етиштирилиб, цитрус мевали дарахтлардан хуштаъм ҳосил олинаяпти.

– Юртдошларимизнинг иссиқхонада етиштираётган маҳсулотларини кўриб, оила аъзоларимизда қизиқиш уйғонди. Шу боисдан бир неча йил олдин лимон етиштиришга киришдик,– дейди вилоят “Чорва насл” марказининг Пахтакор тумани бўлими раҳбариРустам Қўнишев. – 8 сотих ерда иссиқхона барпо этдик. "Мир" навли серҳосил цитрус кўчатлар олиб келиб, ниҳолларни парваришлаш, агротехникасини ўргандик. Кўчатларни "шарбат" усулида суғордик. Учинчи йили лимон дарахтлари ҳосилга кирди. Ҳозирда иссиқхонани 12 сотихга етказдик.   

Хонадон эгалари ҳар йили уч марта ҳосил олишга эришмоқда. Томорқадан топаётган даромадлари оила иқтисодини яхшилади. Жумладан, 90 туп лимон кўчатларидан 1,5 тонна маҳсулот, оралиқ экинларига помидор, бодринг, редиска ҳосили аҳоли дастурхонига тортиқ этилди. 2018 йилда 80 миллион, жорий йилда 100 миллион сўм даромад олишди. Оила аъзолари келгуси йилда бу кўрсаткични 120 миллион сўмга етказишни режалаштиришган.

– Томорқа – барака дегани. Уни топганларга ҳавасингиз келади, – дейди шу ерда яшовчи хонадон соҳибаси Дилфуза Исаева. – Оила аъзоларимиз билан 15 сотих майдонда олма, ўрик, анжир, гилос, бодом лимон дарахтларини парваришлаймиз. Томорқада ишлашнинг даромаддан ташқари тарбиявий аҳамияти катта. Фарзандларимиз меҳнатга меҳр қўйиб, уқувли бўлиб вояга етмоқда. Меҳнат билан топилган неъматнинг қадрига етишаяпти. 

   Лимон дарахти ҳовлига кўрк берибгина қолмасдан, ҳавони тозаловчи муҳим восита ҳамдир. Нафис гуллари асабни тинчлантириш, кўнгил айнишининг олдини олиш билан бирга инсон кайфиятини кўтаради. Ердан самарали фойдаланиб, халқимиз, Ватанимиз иқтисодини яхшилаш бугунги кундаги асосий вазифамиз. Ана шундай ишларда тадбиркор оилаларнинг меҳнати диққатга сазовордир.

– Томорқадан фойдаланиш борасида яратилаётган имкониятлар шаҳар аҳолиси учун ҳам ғоят қўл келмоқда. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, эчкичилик, қуёнчилик йўналишларида тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кўпаймоқда. Масалан, Акбар Жўраев, Илхом Жозилов, Лутфулла Жўраев, Бахтиёр Очилов, Жўрақул Ҳайдаровлар иссиқхонада маҳсулот етиштириб, рўзғорларини обод, бозорларни тўкин қилишаяпти.

Жорий йилда туманда 5411 та деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари 511 гектарда деҳқончилик қилишди. Бу ерда тўқсонбости экинлар парваришланиб, 13512 тонна маҳсулот етиштирилди. 2102 тоннаси экспортга жўнатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!