» » Зоминда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди (фото)

Зоминда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди (фото)

15 январь 2020 г 2 679 Комментарии: 0

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

2018 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 34,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йил ярим йиллиги якунига келиб, давлат МТМларида яратилган ўринлар сони мактабгача ёшдаги болаларнинг 40,5 фоизини қамраб олишга имкон берди.Ҳозирги вақтда Юртимизда 9 минг 770 дан ортиқ МТМ фаолият олиб бормоқда. Ўтган йилларга нисбатан мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар сони ҳам сезиларли даражада ўсган. Хусусан, 2019 йил биринчи ярим йиллиги натижасига кўра, 1 миллион 66 минг 353 нафар бола МТМга боради. 2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни 80,8 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 11 январь куни Зомин туманида ҳам яна бир “Жажжи қадамлар” номли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали равишда ташкил этилган очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б. Тўхтамишев,  Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари М.Йўлдошев, Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев, вилоят ва туман мактабгача таълим бўлими мудирлари, туман нуронийлари, ота-оналар ва тумандаги бошқа мактабгача таълим муассасаси ходимлари иштирок этди.

Очилиш маросимида туман ҳокими А.Абдуғаниев сўзга чиқиб, бугун биз Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида олдимизга катта мақсадлар, улкан марраларни қўйганмиз. Ҳозирги кунда туманимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларга қамраб олинган 3-7 ёшли болалар сони 9900 нафар бўлиб, бу кўрсаткич туман бўйича 66 % ни ташкил этади. 2019-2020 йилларда мактабгача таълим тизими қамровини 75 % га етказишни режалаштирганмиз, - дея, йиғилганларни кўркам маскан очилиши билан қутлади.

“Жажжи қадамлар” мактабгача таълим муассасаси 1981 йил ташкил этилган бўлиб, ушбу муассаса бугун замонавий бинода ўз фаолиятини бошлади. Давлат инвестиция дастури асосида бунёд этилган таълим маскани “ЖҚурувчи”МЧЖ томонидан 12 млрд. сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди.

Тарбияланувчилар учун кенг, ёруғ хоналар, замонавий спорт зали, очиқ сув хавзаси, ёзги айвончалар, ўйин майдончалари билан таъминланган ушбу маскан 270 нафар тарбияланувчини ўз бағрига сиғдира олади.

Маросим давомида таълим муассасаси раҳбари Н.Оҳуновага қурувчилар томонидан ташкилотнинг рамзий калити топширилди ва махсус ленталар қирқилди. Йиғилганларга туман мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрлаб келинган байрам дастури концерти намойиш этилди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!