» » Жиззахдаги ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларнинг хавфсизлигига жавобгарлик борми?

Жиззахдаги ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларнинг хавфсизлигига жавобгарлик борми?

31 январь 2020 г 1 643 Комментарии: 0

Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр); 35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр; 110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр; 220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр; 500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр;

Электр узатиш линиялари билан яқин жойлашган бинолар ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар ва бошқа кўп йиллик ўсимликлар ўртасидаги рухсат этиладиган энг кам масофа Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларида белгиланади.

Электр тармоқлари хўжалиги муҳофаза зоналарининг бузилишини олдини олиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими томонидан жойларда доимий ўрганишлар ўтказилиб, профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ “Жиззах магистрал электр тармоқлари филиали” қарамоғида икки дона 500кВ ҳаво тармоғи узунлиги 244,927 км., олти дона 220кВ ҳаво тармоғи узунлиги 250,605км. икки дона 110кВ ҳаво тармоғи узунлиги 35.5км. ни ташкил этиб, шундан электр тармоқларнинг химоя зоналарида жами 39 та, жумладан 220кВ ҳаво тармоғида 32 та, 110 кВ ҳаво тармоғида 7 та ноқонуний бино-иншоатлар ва уй-жойлар қурилган.

Ноқонуний қурилган бино-иншоатлар ва уй-жойларни бузиш тўғрисида 37 та суд қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан:

220кВ ҳаво тармоғида 32 та қурилган ноқонуний бино-иншоатлар ва уй-жойлар бўйича 31 тасига бино-иншоатлар ва уй-жойларни бузиш тўғрисида суд қарорлари чиқарилган бўлиб 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 7 та суд қарорининг ижроси таъминланиб тўлиқ бузилган, 15 та ноқонуний қурилган бино-иншоатлар ва уй-жойлар қисман бузилган, 9 таси бўйича суд қарорлари ижроси таъминланмаган, 1 таси бўйича ишлар амалга оширилмаган.

110кВ ҳаво тармоғида 7 та қурилган ноқонуний бино-иншоатлар ва уй-жойлар бўйича 6 тасига бино-иншоатлар ва уй-жойларни бузиш тўғрисида суд қарорлари чиқган (1 таси бино эгасининг ўз ташаббуси билан бузилган) бўлиб 2019 йил
1 октябрь ҳолатига 1 та ноқонуний қурилган бино-иншоатлар ва уй-жойлар қисман бузилган, 5 таси бўйича суд қарорлари ижроси таъминланмаган.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қарамоғида 110кВ ҳаво тармоғи узунлиги 1044,354км. ни ташкил этиб, 110 кВ ҳаво тармоғида 138 та ноқонуний бино-иншоатлар ва уй-жойлар қурилган

Шундан 110кВ ҳаво тармоғида 138 та қурилган ноқонуний бино-иншоатлар ва уй-жойлар бўйича 23 тасига бино-иншоатлар ва уй-жойларни бузиш тўғрисида судга 29 та хатлар тақдим этилган бўлиб 23 таси бўйича қарорлари чиқарилган, 2019 йил
1 октябрь ҳолатига суд қарорларига асосан 7 та ноқонуний қурилган бино-иншоатлар ва уй-жойлар тўлиқ бузилган, 23 та ноқонуний қурилган бино-иншоатлар ва уй-жойлар бино эгаларининг ўз ташаббуслари билан бузилган, 16 таси бўйича суд қарорлари ижроси таъминланмаган.

“Жиззах ХЭТК” АЖ томонидан электр тармоқларининг муҳофаза ҳудудларида ноқонуний қурилган 108 та бино-иншоатлар ва уй-жойлар бузилиши бўйича ишлар амалга оширилмаган.

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий

                                                                                    бўлими мутахассиси Ш.Джураев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!