Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззахлик фуқароларни бепул касбга ўқишга таклиф қилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касбга йўналтириш марказларига ўқишга таклиф қилмоқда.
Касбга йўналтириш маркази қуйидаги манзилда жойлашган:
Жиззах шаҳридаги Жиззах архитектура ва қурилиш коллежида ғишт терувчи, керамик плиталар (кафель) териш, сув, газ, иссиқлик тизими ва канализация қувурларини монтаж қилиш (сантехника), темир бетон, кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси йўналишларида;
Йўналишлар бўйича ўқув-курслари 1 ойдан 3 ойгача давом этади ва якунида сертификатлар берилади.
Ўқув-курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқаролар ҳудудидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларидан ишсизлиги ҳақида маълумотнома олиб келган тақдирда, ҳар бир фуқаро учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Маълумот учун: +99871 202 33 55 (ички рақам 59)
E-mail: a.ergashev@migration.uz
Тавсия этамиз:

