Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидовда ёш боксчилар беллашди
10 июль 2018 г 2 766 Комментарии: 0
Ш.Рашидов туманидаги 17-мактабда "Ёшлар келажагимиз" Давлат дастури ижроси юзасидан 2004-2005 йилда туғилган ўсмиралар ўртасида бокс буйича вилоят очиқбиринчилиги ўтказилди.
Мусобақада вилоятимиз жамоаларидан ташқари Тожикистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятлари Тошкент шаҳри жамоаларидан 280 нафар ёш боксчилариштирок этди. Мусобақа якунига кўра шахсий биринчиликларда ўз вазн тоифаларида 30 кг Д.Саримсоқов (Жиззах вилояти), 32 кг О.Саидов (Тожикистон Республикаси), 34 кг Д. Тангирбердиев (Жиззах вилояти), 36 кг А.Рузматов ( Хоразм вилояти), 38 кг М.Ойбеков (Андижон вилояти) 40 кг М.Мадрахимов ( Хоразм вилояти), 42 кг Э.Шарипов (Тожикистон Республикаси), 44 кг Ш.Низомов ( Андижон вилояти), 46 кг Ш.Абиркулов (Жиззах вилояти), 48 кг Д.Ганиев ( Жиззах вилояти) 50 кг, М.Уринов ( Тожикистон Республикаси), 54 кг Ж.Толипов (Андижон вилоятидан) олтин медалларни қўлга киритишди.
Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлигининг медал, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!