» » Жиззах вилоятида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади

Жиззах вилоятида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади

11 март 2020 г 1 254 Комментарии: 0

Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган 849 нафар ёшнинг атиги 7 нафари фалсафа доктори илмий даражасига эга.
Жумладан, Сув хўжалиги вазирлигида 4, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 1, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 2 нафар фалсафа доктори илмий даражасига эга ёш меҳнат қилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган мажлис баёни ҳамда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Таъкидланишича, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг марказий бошқарув аппаратида фаолият юритаётган 849 нафар ёшдан 121 нафари масъул лавозимларни эгаллаган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида 47,3 фоизни ташкил этади. Бироқ, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ташқи ишлар вазирликларида масъул лавозимларда ишлаётган ёшлар йўқлиги кузатилган.
– Давлатимиз раҳбари 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш ва стратегиясини белгилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Х.Сатторов. – Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилда жами 3 минг лойиҳага 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳамда ушбу маблағ эвазига 17 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ёш тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур ускуна ва техникалар тўғридан-тўғри лизинг асосида етказиб берилади. Стартап лойиҳаларга банклар томонидан ажратилган кредитларга компенсация бериш амалиёти жорий этилади. Тажриба-синов тариқасида Жиззах вилоятининг Дўстлик, Шароф Рашидов ва Зомин туманларида илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади. Технопаркдаги жойлар ёш тадбиркорларга қулай шароитлар асосида ижарага берилиб, 5 йил мобайнида ушбу жойларни ўзларига қолдириш бўйича амалиёт жорий этилади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!