Янгиободда Фавқулодда вазиятлар бўлими махсус техникалари ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда
Янгиободда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва унинг тарқалишини олдини олиш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда.
Хусусан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ўзаро ҳамкорликда туман марказида дезинфекция ишларини амалга оширмоқдалар.
Ҳозирда ушбу дезинфекция тадбирлари туман хокимлиги ҳудидида, “Баландчақир дехқон бозори” МЧЖ ҳудуди ва атрофида, туман марказидаги давлат ташкилотлари, озиқ-овқат дўконлари кириш қисми ва атрофларида ҳамда марказий кўчаларда олиб борилди.
Бугунги кунда инфекция тарқалишига қарши чора-тадбирлар давом этмоқда.
Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)