» » Ҳарбий хизмат олдидан хизмат. Армияга кетиши кечиккан ёшларга бошқа иш топиб беришди (фото)

Ҳарбий хизмат олдидан хизмат. Армияга кетиши кечиккан ёшларга бошқа иш топиб беришди (фото)

15 апрель 2020 г 1 262 Комментарии: 0

Муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни юбориш тадбирлари кечиктирилган бўлса-да, саралашдан ўтиб, «команда»га тушган чақирилувчилар кўнгилли равишда дизенфекция ишларида қатнашмоқда.  

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд (775), Навоий (580) ҳамда Жиззах гарнизонида (302) жами 1657 нафар бўлажак аскар вилоятларнинг мудофаа ишлари бўйича бошқарма ва бўлимлари масъуллари ҳамда санитария-эпидемиология назорат марказлари билан ҳамкорликдаги тактик-махсус ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Натижада катта масштабдаги ҳудудларда вирус инфекциясига қарши самарали кураш олиб бориляпти. Кўнгиллилар сафи эса кун сайин ортмоқда.

Шунингдек, ҳарбий округ кесимидаги куч тузилмаларининг 30 га яқин махсус техникалари йўллар, кўпқаватли бинолар атрофи, кўчаларда тозалаш тадбирларига жалб қилинган.

Чақирилувчилар уйда қолишдан кўра инфекцияга қарши курашишни афзал билишмоқда. Ҳар бир туманда ёшлардан иборат 4-5 та, вилоятларда эса 40 га яқин отрядлар тузилиб, бозорлар, маиший савдо дўконлари ҳамда аҳоли яшаш манзилларига юборилмоқда.

Бундан ташқари ҳарбий техникаларга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали фуқаролардан заруратсиз кўчага чиқмаслик сўралмоқда.

Маълумот ўрнида, Марказий ҳарбий округда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга юбориш ва аскарларни хизматдан кутиб олиш тадбирлари 20 мартдан 10 апрель кунига қадар ўтказилиши кўзда тутилган эди. Бироқ Ўзбекистонда карантин тадбирлари сабабли, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга юбориш вақтинча кечиктирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!