» » ЎРНАК, ТАНҚИД, ТАШАББУС

ЎРНАК, ТАНҚИД, ТАШАББУС

21 апрель 2020 г 1 136 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 20 апрель кунида Жиззах шаҳар 4-сектор раҳбари К.Иргашев, шаҳар Халқ қабулхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Усмонов, Жиззах шаҳар кенгаши “Сайилжой” маҳалласи депутати Ф.Солиева ва оммавий ахборот воситалари иштирокида “Сайилжой” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг томорқасидан унумли фойдаланиш ҳолатлари уч хил ёндашув орқали ўрганилди:

  1. ТАНҚИДИЙ: Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланилмаган ва экин экмаган оилаларга 4-сектор раҳбари ва депутат Ф.Солиева томонидан оғзаки огоҳлантириш берилиб уларга тавсиялар берилди.
  2. ЎРНАК: Маҳаллада томорқасидан унумли фойдаланиб юқори даромад олаётган оилаларнинг фаолияти ва иш самарадорлиги оммавий ахборот воситаларида ўрнак қилиб кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида мутасадди вакиллар ва депутат томонидан оммавий тавсиялар берилди.

  3. ТАШАББУС: Аҳоли томорқаларини кўздан кечирилиш жараёнида “Сайилжой” маҳалласида яшовчи иш лаёқатига эга бўлмаган оилалар аниқланиб депутат Ф.Солиева томонидан ташаббус кўрсатилди. Яъни эртадан бошлаб уларнинг томорқалари маҳалланинг жамоатчилик кенгаши ва маҳалла депутатининг ўз оиласи билан биргаликда томорқасида озиқ овқат маҳсулотлари яъни картошка, помидор, бодринг ва турли хил сабзавотлар экиб бериш ташаббусини илгари сурди.

    Бу ташаббусдан яна бир бор депутатнинг шижоати ва ўз аҳолисига нисбатан меҳрини ҳис қилди, дейди маҳалла раиси И.Шокиров. Эртадан бошлаб бу оилаларнинг томорқаларида иш қизғин давом этади.

4-сектор раҳбари К.Иргашев, шаҳар Халқ қабулхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Усмонов ва шаҳар кенгаши депутати Ф.Солиева аҳоли томорқасидан фойдаланиш жараёнини кўздан кечираётган бир пайтда уларнинг бир қанча масалалари жойида ҳал қилинди.

Ушбу маҳалланинг Сайилжой кўчасида жойлашган уйларнинг томорқалари намунали ҳолатга келтириш тўғрисида келишиб олинди ва бу бўйича ишлар бошланди.   

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!