» » Пандемия даврида Жиззахда автокемпинг ишлаб чиқилди

Пандемия даврида Жиззахда автокемпинг ишлаб чиқилди

24 апрель 2020 г 891 Комментарии: 0

Юртимизда туризмни равнақ топтириш, унда жаҳон стандартларига мос хизматлар кўрсатиш, соҳанинг экологик, зиёрат, тоғ, чанғи, соғломлаштириш, даволаш, аграр, балиқ ови, автотуризм ва бошқа турларини ривожлантириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизга келаётган сайёҳлар ва юртимиз аҳолиси бетакрор ватанимизнинг Жиззах воҳасидаги Зомин, Бахмал, Айдаркўл, Форишнинг сўлим оромгоҳлари ва бошқа дарё ва кўллар ёнларида, Мирзачўл саҳросининг (қўриқхоналарнинг рухсат этилган жойларида) дам олиб, табиатимиз ажойиботларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлишмоқда.

— Сир эмаски, мамлакатимизда шунча оромгоҳлар, даволаниш масканлари, дам олиш уйлари ва уй меҳмонхоналари бўлишига қарамай кўплаб оромгоҳларда жой етишмаслиги сабабли, дам олувчилар ноқулай шароитларда тунашлари ёки шу куннинг ўзида уйига қайтиб кетишларига мажбур бўлишади, — дейди Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси, иқтисодчи, технолог Бахтиёр Ботиров. — Муаммони ечишнинг қулай усули бу сайёҳларга ва дам олувчиларга инновацион автокемпинг, автоуй машиналари, тиркамаларини юртимиз урф-одатларидан келиб чиқиб миллий услубда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларни ижарага беришни ташкил қилишдир.

Жиззах давлат педагогика институтининг молиявий қўллаб-қувватлаши ҳамда ихтирочининг саъй-ҳаракати билан миллий услубда Автоуй тиркамаси ишлаб чиқаришни саноат намунаси кўринишидаги макетига интеллектуал мулк агентлиги томонидан 29.12.2018 йилда № SAP 2018 0058 рақамли патент олинган эди.

Институт раҳбарияти коронавирус пандемияси даврида, инқирозни енгиб ўтишга имкон қадар ёрдам бериш, оилавий сайёҳликни ривожлантириш мақсадида мазкур патентни ишлаб чиқаришга татбиқ этди. Келажакда миллий услубдаги автоуй, автокемпингларни юртимиздан ташқари қўшни республикалар ва Россия давлатига экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!